Улуғбек Қодиржонович Носиров Ўзбекистон Марказий банки раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда «Газета.uz»нинг банк соҳасидаги манбаси хабар берди. Баъзи блогерлар ҳам бу ҳақда эълон қилишди.

Таҳририят регулятор матбуот хизматидан изоҳ ололмади. Шунингдек, янги тайинлов ҳақида интернетдан ҳам маълумот топишнинг имкони бўлмади.

Улуғбек Носиров «кадрлар сиёсати ва режим назорати»га жавобгар бўлади. Режим назорати битимлар ва битимларни хавфсизлик нуқтаи назаридан назорат қилишни ўз ичига олади, дея маълум қилди манба.

«Марказий банк тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, Марказий банк раҳбарининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари Марказий банк раисининг тақдимномасига биноан президент томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.