Ўзбекистон президентининг фармони билан Содир Адилович Мелибоев Марказий банк раисининг ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар қилди регулятор матбуот хизмати.

Унинг зиммасига бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи, хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш, тўлов тизимлари, ахборот технологиялари ҳамда республикада HUMO миллий тўлов тизими фаолиятининг узлуксиз ишлашини назорат қилиш вазифалари юклатилган.

Содир Мелибоев 1969 йилда туғилган. 1992 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Банк тизимида 15 йиллик тажрибага эга. Илгари Марказий банк Ахборот технологиялари департаменти директори лавозимида ишлаган.