Тошкент шаҳри ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Алимардон Қаршиев лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Халқ депутатлари пойтахт кенгашининг 17 майдаги қарорида келтириб ўтилган.

абдулвосид хомитжонов, алимардон қаршиев, тайинлов, тошкент шаҳри ҳокими

Алимардон Қаршиев (ўртада). Фото: Тошкент шаҳри ҳокимлиги

Кенгаш унинг лавозимдан озод этилгани ва Абдулвосид Хомитжоновнинг айни шу лавозимни эгаллаганини тасдиқлаган.

Алимардон Эламанович Қаршиев бундан 3 йил аввал — 2019 йил май ойида жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ҳоким ўринбосари лавозимига тайинланганди.

У 1971 йилда туғилган, Тошкент давлат университетини тамомлаган, 2011 йилдан 2019 йилгача Тошкент вилояти ҳокимлигида ҳам шу лавозимда ишлаб келган.