Азизбек Икрамов Исроилович Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ҳукуматга яқин «Манба» Telegram-каналида хабар қилинди.

У бунга қадар у 2021 йил апрелидан буён ички ишлар вазири ўринбосари — Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

Аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қўқонда бўлиб ўтган йиғилишда вилоятда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш борасидаги ишлар аҳволи қониқарсизлигини таъкидлаб, Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи М.Жўраевни лавозимидан озод этган эди.