«самарқанд» тегли мақолалар


Самарқандда фуқароларни АҚШга жўнатиш эвазига $27 минг талаб қилган шахслар ушланди
10 феврал 2023, 16:31

Самарқандда фуқароларни АҚШга жўнатиш эвазига $27 минг талаб қилган шахслар ушланди

Самарқандда фуқароларни Европа ва Мексика орқали АҚШга юборишни ваъда қилиб, 27 минг доллар талаб қилганликда гумонланаётган 2 нафар шахс қўлга олинди. Улар яна бир кишидан 22 500 доллар олгани айтилмоқда.

Олмаота ва Ал-Кувайтдан Самарқандга тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилади
2 феврал 2023, 09:43

Олмаота ва Ал-Кувайтдан Самарқандга тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилади

FlyArystan авиакомпанияси 18 мартдан Олмаотадан Самарқандга парвозларни тиклайди. Jazeera Airways авиакомпанияси эса Ал-Кувайт ва Самарқандни 15 февралдан тўғридан-тўғри рейслар билан боғлайди.

ДХХ Самарқандда 10 кг гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйди
2 феврал 2023, 09:34

ДХХ Самарқандда 10 кг гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйди

Самарқандда фуқаро 2 кг опий гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтда қўлга олинди. Унинг хонадони текширилганда яна 8 кг шундай модда топилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

Самарқандда автобус уриб юборган 64 ёшли аёл ҳалок бўлди
30 январ 2023, 10:31

Самарқандда автобус уриб юборган 64 ёшли аёл ҳалок бўлди

Самарқанд шаҳрида автобус йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган 64 ёшли аёлни уриб юборди. ЙТҲ оқибатида пиёда воқеа жойида ҳалок бўлди.

Наманган ва Самарқандда тадбиркорлар жами 3 млрд сўмга яқин кредит пулини ўзлаштиргани айтилмоқда
26 январ 2023, 11:27

Наманган ва Самарқандда тадбиркорлар жами 3 млрд сўмга яқин кредит пулини ўзлаштиргани айтилмоқда

Наманганнинг Норин туманида тадбиркор аттракцион жиҳозлари учун ажратилган қарийб 2,5 млрд сўм имтиёзли кредитни ўзлаштирган. Самарқандда кузатилган ҳолатда эса яна бир тадбиркор кредитга олинган 416 млн сўмлик металл буюмларни сотиб юборган. Ҳозирда 2 ҳолат юзасидан жиноят иши очилди.

Самарқандда ис газидан заҳарланган келин-куёв вафот этди
21 январ 2023, 15:29

Самарқандда ис газидан заҳарланган келин-куёв вафот этди

Каттақўрғон туманида чилласи чиқмаган келин-куёв ис газидан заҳарланиб вафот этди. Хонадон эгалари уларни кўмган ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бу ҳақда хабар бермаган. Ҳозирда прокуратура ҳолатни ўрганмоқда.

Самарқандда «Жигули» ва автобус тўқнашиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
11 январ 2023, 09:26

Самарқандда «Жигули» ва автобус тўқнашиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Пахтачи туманида ВАЗ-21013 ҳайдовчиси автобус йўлига чиқиб кетиши натижасида ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда «Жигули» ҳайдовчиси ва йўловчиси вафот этди. Яна уч киши жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди.

Самарқанд ва Тошкент вилоятидаги ЙТҲда 4 нафар пиёда ҳалок бўлди
9 январ 2023, 17:02

Самарқанд ва Тошкент вилоятидаги ЙТҲда 4 нафар пиёда ҳалок бўлди

Самарқанд ва Тошкент вилоятида пиёдалар иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодисалар оқибатида 4 киши вафот этди.

Самарқандда эркак хотини ва 5 ойлик боласини ўлдириб, ўзини осди
6 январ 2023, 10:32

Самарқандда эркак хотини ва 5 ойлик боласини ўлдириб, ўзини осди

Оқдарё туманида эркак хотинини қайчи билан уриб, бешикда ётган 5 ойлик боласини эса бўғиб ўлдирди. Сўнгра ўзини осиб, жонига қасд қилди. Ҳодисага оилавий келишмовчилик сабаб бўлгани айтилмоқда.

Самарқандда AUDI уриб кетиши оқибатида икки пиёда вафот этди
4 январ 2023, 15:23

Самарқандда AUDI уриб кетиши оқибатида икки пиёда вафот этди

Самарқанд туманида AUDI икки нафар пиёдани уриб кетди. Оқибатда уларнинг иккиси ҳам вафот этди. Гумонланувчи ҳибсга олинди.

Ўзбек-тожик чегараси яқинида 26 кг наркотик модда қолдириб кетилди
4 январ 2023, 12:25

Ўзбек-тожик чегараси яқинида 26 кг наркотик модда қолдириб кетилди

Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи ўзбек-тожик давлат чегараси яқинида номаълум шахслар томонидан 26 кг наркотик модда қолдириб кетилди. Гиёҳвандлик воситалари процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Самарқандда жамоат жойида хавфли манёврлар қилган Mercedes-Benz ҳайдовчиси қамалди
3 январ 2023, 16:10

Самарқандда жамоат жойида хавфли манёврлар қилган Mercedes-Benz ҳайдовчиси қамалди

Самарқандда Янги йил байрами кечаси Mercedes-Benz машинасида хавфли манёврлар билан дрифтлар бажарган ҳайдовчи 15 суткага қамалди. У тартибга чақиришга уринган ходимларнинг талабларига ҳам бўйсунмаган.

Самарқандда Cobalt ва Lacetti тўқнашуви оқибатида икки киши вафот этди
30 декабр 2022, 12:57

Самарқандда Cobalt ва Lacetti тўқнашуви оқибатида икки киши вафот этди

Жомбой туманида Cobalt ва Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса оқибатида автомобилларнинг бир нафардан йўловчилари вафот этди.

Самарқанд ва Наманган республика бўйсунувига ўтказилади. Бу нима дегани?
28 декабр 2022, 19:44

Самарқанд ва Наманган республика бўйсунувига ўтказилади. Бу нима дегани?

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд ва Наманганни республика бўйсунувидаги шаҳарларга айлантиришни таклиф қилди. Янги мақом бу шаҳарларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожига қандай таъсир қилади, оддий аҳоли-чи, бундан қандай наф кўради? «Газета.uz» шу каби саволлар билан экспертларга мурожаат қилди.

Самарқанд вилоятининг туризм салоҳияти оширилади
28 декабр 2022, 16:15

Самарқанд вилоятининг туризм салоҳияти оширилади

Самарқанд аэропортида 2023 йил 1 февралгача туристик ахборот маркази ташкил этилади. 2026 йил 1 январга қадар тадбиркорлар 4 ва ундан юқори юлдузли меҳмонхоналар фаолияти учун товарларни олиб киришда божхона тўловларидан озод қилинади.

Самарқандда «Док-1 Макс» истеъмоли натижасида вафот этган болалар сони 18 нафарга етди
26 декабр 2022, 21:55

Самарқандда «Док-1 Макс» истеъмоли натижасида вафот этган болалар сони 18 нафарга етди

Болалар омбудсмани Самарқанда «Док-1 Макс» таблетка ва сиропларини истеъмол қилиши натижасида вафот этган болалар сони 18 нафарга етганини маълум қилди. Беморлар Жиззах, Қашқадарё, Навоий ва Самарқанд вилоятларидан бўлган. Болаларнинг барчаси 6 ёшгача бўлган.

Самарқанд туристик маркази ҳудудида чет элликлар учун бож олинмайдиган савдо дўконлари ташкил этилади
26 декабр 2022, 15:42

Самарқанд туристик маркази ҳудудида чет элликлар учун бож олинмайдиган савдо дўконлари ташкил этилади

Президентнинг тегишли қарори билан «Самарқанд — Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси» тарғибот кампанияси йўлга қўйилади. Шунингдек, 2026 йилгача меҳмонхона бизнеси вакиллари керакли товарлар ва туристик марказда «вақтинча» олиб кириладиган ускуналар учун даврий божхона тўловларидан озод этилади.

Самарқандда ФВБ раҳбари, Фарғонада банк бошқарувчиси пора билан ушлангани айтилмоқда
25 декабр 2022, 11:31

Самарқандда ФВБ раҳбари, Фарғонада банк бошқарувчиси пора билан ушлангани айтилмоқда

ДХХ Самарқандда фуқародан ишга киритиб қўйиш учун 1000 доллар олаётган туман ФВБ бошлиғини, Фарғонада эса қарздорликни ёпиб бериш учун фуқародан 3500 доллар олаётган банк бошқарувчисини қўлга олди. Ушбу шахсгларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Самарқандда учта машина тўқнашуви оқибатида бир киши вафот этди
21 декабр 2022, 17:40

Самарқандда учта машина тўқнашуви оқибатида бир киши вафот этди

Ургут туманида «қизил»да ўтиб кетган Damas Nexia ва Lada билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида Lada ҳайдовчиси вафот этди. Damas`нинг икки йўловчиси шифохонага ётқизилган.

Самарқанд ва Андижонда 4 кг гиёҳванд моддаларини сақлаганликда гумонланган шахслар ушланди
20 декабр 2022, 12:43

Самарқанд ва Андижонда 4 кг гиёҳванд моддаларини сақлаганликда гумонланган шахслар ушланди

Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари Самарқандда 1,4 кг опий ва 1,7 кг гашиш, Андижонда эса салкам 1 кг гашиш гиёҳванд моддасини сақлаганликда гумонланган шахсларни қўлга олди. Уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг