«самарқанд» тегли мақолалар


Жомбойлик аёл далага қорамол тушгани учун қайноғаси томонидан калтакланди
4 июн 2023, 15:10

Жомбойлик аёл далага қорамол тушгани учун қайноғаси томонидан калтакланди

Жомбой туманида 37 ёшли аёл экин майдонига қорамол тушгани учун ферма ишчиси бўлган қайноғаси томонидан калтакланди. Вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси унинг аҳволи нисбатан қониқарли эканини маълум қилди. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеяси 16−20 октябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтади
1 июн 2023, 11:20

Жаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеяси 16−20 октябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтади

Жаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг 25-сессияси 16−20 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилади. Ўзбекистон томонидан ташкилий қўмита ўринбосари Азиз Абдуҳакимов тадбирлар дастури, кун тартиби, регламенти ва режаларни муҳокама қилиш учун Мадридда ташкилот бош котиби билан учрашди.

Самарқандда фуқароларни $30 минг эвазига АҚШга жўнатмоқчи бўлган эркак ушлангани айтилмоқда
29 май 2023, 09:58

Самарқандда фуқароларни $30 минг эвазига АҚШга жўнатмоқчи бўлган эркак ушлангани айтилмоқда

Самарқандда 30 минг доллар эвазига фуқароларни Мексика орқали АҚШга ноқонуний юборишга келишиб, шундан 10 минг долларни олишда гумон қилинган шахсни ушланди.

Самарқанддаги Зарафшон дарёсига чўкиб кетган 3 боланинг барчаси ҳалок бўлди
27 май 2023, 11:53

Самарқанддаги Зарафшон дарёсига чўкиб кетган 3 боланинг барчаси ҳалок бўлди

Самарқанд вилоятидаги Зарафшон дарёсига 3 нафар вояга етмаган бола чўмилишга бориб, чўкиб кетган ва улардан бирининг жасади топилганди. Бош прокуратура қолган 2 боланинг ҳам мурдаси топилганини маълум қилди.

Самарқандда дарёга чўкиб кетган 3 нафар боладан бирининг мурдаси топилди
26 май 2023, 11:08

Самарқандда дарёга чўкиб кетган 3 нафар боладан бирининг мурдаси топилди

Пахтачи туманида 3 нафар вояга етмаган бола Зарафшон дарёсига чўмилишга бориб, чўкиб кетди. Улардан бирининг мурдаси топилган, қолган икки бола қидирилмоқда.

Сингапур президенти Самарқандга поездда борди
25 май 2023, 10:53

Сингапур президенти Самарқандга поездда борди

Сингапур президенти Ҳалима Яқуб Afrisoyob поездида Самарқандга етиб борди. Унга Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова ҳамроҳлик қилмоқда.

Самарқанддаги бузилиши белгиланган 12 қаватли бинода қаҳвахона ишлаётгани аниқланди
24 май 2023, 11:08

Самарқанддаги бузилиши белгиланган 12 қаватли бинода қаҳвахона ишлаётгани аниқланди

Самарқанд туманида 10 йил давомида ноқонуний қуриб келинган 12 қаватли бинони 2022 йилда сейсмик ҳолати ва бошқа талабларга жавоб бермагани учун бузиш бўйича суд қарори берилган. Шунга қарамай, у ерда қаҳвахона ишлаётгани аниқланди ва МИБга қарор ижросини таъминлаш бўйича хат йўлланди.

Самарқандда эркак хотинидан қасд олиш учун 2 ўғлини бўғиб ўлдирди
17 май 2023, 16:37

Самарқандда эркак хотинидан қасд олиш учун 2 ўғлини бўғиб ўлдирди

Тойлоқ туманида эркак хотинидан қасд олиш учун 6 ва 8 ёшли ўғилларини сим билан бўғиб ўлдирди. Воқеага Россияга ишлашга кетган хотинининг бегоналар билан ишқий муносабатда бўлгани акс этган видеолар сабаб сифатида келтирилмоқда.

Пастдарғомда маҳалла раисларига ноқонуний топшириқ берган камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи ишдан олинди
11 май 2023, 10:54

Пастдарғомда маҳалла раисларига ноқонуний топшириқ берган камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи ишдан олинди

Самарқанд вилоятида маҳалла раисларига «Менинг лойиҳам»га овоз бериш бўйича ноқонуний топшириқ берган Пастдарғом туман камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи лавозимидан четлатилди.

Тошкентдан Самарқанд ва Қаршига қўшимча «Афросиёб» поездлари қатнови йўлга қўйилади
27 апрель 2023, 10:46

Тошкентдан Самарқанд ва Қаршига қўшимча «Афросиёб» поездлари қатнови йўлга қўйилади

28 апрель — 1 май кунлари Тошкентдан Самарқанд ва Қарши шаҳарларига қўшимча «Афросиёб» йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилади.

Ҳайит муносабати билан Тошкентдан Хива ва Самарқандга қўшимча поездлар ҳаракатланади
20 апрель 2023, 10:33

Ҳайит муносабати билан Тошкентдан Хива ва Самарқандга қўшимча поездлар ҳаракатланади

Рамазон ҳайити муносабати билан Тошкентдан Хивага 20 дан 23 апрелга қадар, Самарқандга эса 21 апрелдан 24 апрелгача қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилди.

Самарқанд вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди
19 апрель 2023, 10:26

Самарқанд вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди

Феруз Абилов Самарқанд вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Шунқор Худойбердиев эса қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Самарқандда болани мунтазам калтаклаб келган энага 5 йилга қамалди
18 апрель 2023, 17:02

Самарқандда болани мунтазам калтаклаб келган энага 5 йилга қамалди

Самарқанд шаҳрида болани мунтазам дўппослаб келган энага 5 йилга озодликдан маҳрум этилди. Боланинг қовурғалари синиб силжиган, ундаги жароҳатлар ҳаёт учун ўта хавфли деб баҳоланган.

Самарқандда ўрмон хўжалиги ерини $25 мингга сотишга уринган фуқаро ушланди
18 апрель 2023, 15:15

Самарқандда ўрмон хўжалиги ерини $25 мингга сотишга уринган фуқаро ушланди

Оқдарё туманида фуқаро ўрмон хўжалигининг 3 гектар ерини 25 минг долларга сотишга уринганликда айбланмоқда. Гумонланувчи харидордан 10 минг доллар олган вақтида қўлга олинган.

Тошкент ва Самарқанд 2024 йилда МДҲ пойтахтлари бўлади
14 апрель 2023, 17:47

Тошкент ва Самарқанд 2024 йилда МДҲ пойтахтлари бўлади

2024 йилда Самарқандга МДҲнинг маданий пойтахти, Тошкентга эса ёшлар пойтахти мақоми берилади. Қолаверса, Ҳамдўстлик давлатлари ўртасида имконияти чекланган болалар спартакиадаси ўтказилади.

Афғонистонга қўшни давлатлар унинг ҳудудида янги лойиҳаларни амалга ошириш тарафдори эканини билдирди
14 апрель 2023, 09:05

Афғонистонга қўшни давлатлар унинг ҳудудида янги лойиҳаларни амалга ошириш тарафдори эканини билдирди

Афғонистонга қўшни давлатлар — Ўзбекистон, Эрон, Хитой, Покистон, Россия, Тожикистон ва Туркманистон — ТИВ раҳбарлари учрашувида томонлар ушбу давлатдаги инфратузилма ва ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларда иштирок этишга тайёр эканлигини билдирди. Учрашувда Афғонистон ТИВ раҳбари ҳам нутқ сўзлади.

Самарқандда 3 ёшли бола ариққа тушиб кетиб вафот этди
4 апрель 2023, 10:36

Самарқандда 3 ёшли бола ариққа тушиб кетиб вафот этди

Ургут туманида 2020 йилда туғилган болакай эҳтиётсизлик сабаб ариққа тушиб, оқиб кетди. Боланинг ўлими сабабларини аниқлаш учун суд-тиббиёт экспертизаси тайинланди.

Самарқанд вилоятидаги парранда фабрикасида портлаш юз берди
30 март 2023, 13:21

Самарқанд вилоятидаги парранда фабрикасида портлаш юз берди

Каттақўрғон туманида парранда фабрикасида портлаш содир бўлди. Унинг оқибатида икки киши жароҳат олди.

Самарқандда фуқаро Тожикистондан Ўзбекистонга 19,8 кг гиёҳванд моддани олиб ўтмоқчи бўлди
30 март 2023, 11:40

Самарқандда фуқаро Тожикистондан Ўзбекистонга 19,8 кг гиёҳванд моддани олиб ўтмоқчи бўлди

Ургут тумани ҳудудидан ўтувчи ўзбек-тожик давлат чегарасидан 1997 йилда туғилган маҳаллий фуқаро Тожикистондан 19 кг 799 гр опий моддасини контрабанда йўли билан олиб ўтаётганида ушланди. Унга нисбатан жиноят иши очилди.

Самарқандда фуқарони $50 минг эвазига АҚШга жўнатмоқчи бўлган эркак ушлангани айтилмоқда
25 март 2023, 09:57

Самарқандда фуқарони $50 минг эвазига АҚШга жўнатмоқчи бўлган эркак ушлангани айтилмоқда

ДХХ ва ИИБ Самарқандда фуқарони $50 минг эвазига Тошкент-Европа Иттифоқи-Мексика йўналиши орқали АҚШга жўнатмоқчи бўлган эркакни ушлагани айтилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг