Самарқанд вилояти Пахтачи туманида содир бўлган ЙТҲда икки нафар фуқаро вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди, дея хабар бермоқда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати.

10 январь куни соат 13:30 ларда Zhongtong Bus русумли автомашина ҳайдовчиси транспортини Пахтачи тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 йўлининг 124 километридан Самарқанд томонга бошқариб келаётган вақтида ВАЗ-21013 автомашина ҳайдовчиси иккинчи даражали йўлдан автобус йўлига чиқиб кетиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Оқибатда ВАЗ-21013 машина ҳайдовчиси ҳамда мазкур автомашина салонида йўловчи сифатида кетаётган бир нафар фуқаро олган тан жароҳатлари туфайли вафот этган. Машинадаги уч нафар йўловчилар тан жароҳати билан туман марказий шифохонасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пахтачи туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми «а» билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.