«самарқанд» тегли мақолалар


Самарқандда 42 нафар фуқаро салатдан заҳарланди
5 август 2023, 10:56

Самарқандда 42 нафар фуқаро салатдан заҳарланди

Ургутдаги тўйда қатнашган 42 нафар фуқаро майонезли салат истеъмол қилиб, заҳарланди. Салатлар тўйдан бир кун аввал тайёрлангани ва музлатгичда сақланмагани аниқланди.

Самарқандда 4 нафар йигит сув омборида чўкиб кетди
2 август 2023, 14:59

Самарқандда 4 нафар йигит сув омборида чўкиб кетди

Шанба куни Каттақўрғон сув омборида қайиқ ағдарилиб кетиши оқибатида 7 нафар йигитдан 4 нафари чўкиб кетди. Ҳозиргача бир йигитнинг мурдаси топилган, қолганлари қидирилмоқда. Ҳолатга йигитларнинг фотосуратга тушиш мақсадида тартибсиз ҳаракатлар қилгани сабаб бўлган.

Самарқанддаги меҳмонхоналарнинг бирида 30 ёшли аёлнинг жасади топилди
1 август 2023, 15:33

Самарқанддаги меҳмонхоналарнинг бирида 30 ёшли аёлнинг жасади топилди

Самарқанд шаҳридаги меҳмонхоналарнинг бирида 30 ёшли аёлнинг жасади бўйин соҳасидан бўғилган ҳолатда топилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

Каттақўрғон тумани Электр тармоқлари корхонаси раҳбари 5 млн сўм пора олишда гумонланиб, ушланди
1 август 2023, 10:30

Каттақўрғон тумани Электр тармоқлари корхонаси раҳбари 5 млн сўм пора олишда гумонланиб, ушланди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Электр тармоқлари корхонаси раҳбари тармоқдан узилган фуқарони унга қайта улаб бериш эвазига 5 млн сўм талаб қилиб, пулларни олаётган вақтда қўлга олинди.

Самарқандда 10 ёшли қариндошига уятсиз ҳаракатлар қилиб келган шахсга жиноят иши қўзғатилди
24 июл 2023, 19:53

Самарқандда 10 ёшли қариндошига уятсиз ҳаракатлар қилиб келган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Самарқандда 45 ёшли эркак 10 яшар қиз қариндошига уятсиз ҳаракатлар қилиб келгани маълум бўлди. Бош прокуратурага кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирги кунда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Маккада ЙТҲга учраган
18 июл 2023, 06:00

Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Маккада ЙТҲга учраган

Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов Макка шаҳрида автоҳалокатга учрагани ҳақида хабарлар тарқалди. Буни тасдиқлаган имомнинг фарзанди видеомурожаат йўллаб, отасини машина туртиб юборгани, ҳозир унинг аҳволи яхши экани ва ҳар бир муолажа бепул амалга оширилаётганини маълум қилди.

Россиядаги эри билан жанжаллашиши оқибатида фарзандларини калтаклаган аёлга нисбатан жиноий иш очилди
15 июл 2023, 09:30

Россиядаги эри билан жанжаллашиши оқибатида фарзандларини калтаклаган аёлга нисбатан жиноий иш очилди

Самарқанд вилоятида 27 ёшли аёл Россияда ишловчи эри билан жанжаллашиши оқибатида икки нафар вояга етмаган қиз фарзандларини калтаклаб, уни тасвирга олиб, эрига жўнатган. Унга нисбатан жиноий иш очилди.

Самарқандда дайди итлар болакайга ташланди. Итлар эгаси қидирилмоқда
11 июл 2023, 12:35

Самарқандда дайди итлар болакайга ташланди. Итлар эгаси қидирилмоқда

Самарқанд шаҳрида итлар йўлда кетаётган болакайга ташланди. Воқеага гувоҳ бўлган такси ҳайдовчиси итларни ҳайдаб, болакайга ёрдам берди. Ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари бошланган, итларнинг эгаси аниқланган тақдирда унга нисбатан чора кўрилиши маълум қилинди.

Самарқандда биолаборатория ҳудудидан эркак жасади топилди
4 июл 2023, 10:49

Самарқандда биолаборатория ҳудудидан эркак жасади топилди

Иштихон туманидаги биолаборатория ҳудудидан эркак жасади топилди. Бош прокуратуранинг маълум қилишича, марҳум маст ҳолатда бошқа бир эркак билан жанжаллашгани оқибатида вафот этган.

Самарқанддаги олтин кони шахтасидан икки йигитнинг жасади топилди
2 июл 2023, 18:37

Самарқанддаги олтин кони шахтасидан икки йигитнинг жасади топилди

Қўшработ туманидаги Зармитан олтин кони шахтасидан 20 ва 24 ёшли йигитларнинг жасадлари топилди. Улар конга маъданли тошларни талон-торож қилиш учун ноқонуний киргани айтилмоқда. Йигитларни ерости ўзиюрар машина оператори босиб ўтган бўлиши мумкин.

Самарқандда 9 туп қайрағоч дарахтини кесганларга жиноят иши қўзғатилди
25 июн 2023, 09:57

Самарқандда 9 туп қайрағоч дарахтини кесганларга жиноят иши қўзғатилди

Булунғур туманида 9 туп соғлом ва 1 туп қуриган қайрағоч дарахтини кесган фуқароларга жиноят иши қўзғатилди. Ҳуқуқбузарлик оқибатида табиатга 744,6 млн сўм зарар етган.

Самарқандда кучли шамол ва чанг бўрони кузатилди
18 июн 2023, 14:05

Самарқандда кучли шамол ва чанг бўрони кузатилди

Самарқанд вилоятининг айрим ҳудудларида кучли шамол ва чанг бўрони кузатилди. Пастдарғом, Жомбой ва Булунғур туманларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди. Вилоят ФВБ ҳолат юзасидан мурожаатлар келиб тушмаганини маълум қилди.

Самарқандда ҳокимият захирасидаги ерни $75 мингга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
17 июн 2023, 20:31

Самарқандда ҳокимият захирасидаги ерни $75 мингга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Тойлоқ туманида ҳокимият захирасидаги 18 сотих ерни 75 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Ҳозирда ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Кучли шамол сабаб Самарқанд вилоятининг айрим ҳудудларида электр таъминоти ўчирилди
13 июн 2023, 10:32

Кучли шамол сабаб Самарқанд вилоятининг айрим ҳудудларида электр таъминоти ўчирилди

Самарқанд вилоятида кучли шамол сабаб электр таъминоти ўчирилди. Энергетика вазирлиги бу хавфсизликни таъминлаш мақсадида амалга оширилганини маълум қилди.

Самарқандда Cobalt юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди
9 июн 2023, 14:23

Самарқандда Cobalt юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

Ургут туманида Cobalt «Камаз» билан тўқнашиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди. Юк машинаси ҳайдовчиси шифохонага ётқизилди.

Самарқандда ҳоким ёрдамчиси $1,5 минг пора билан ушлангани айтилмоқда
9 июн 2023, 10:49

Самарқандда ҳоким ёрдамчиси $1,5 минг пора билан ушлангани айтилмоқда

Самарқанд шаҳри «Шукрона» маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси 1500 доллар пора билан ушлангани айтилмоқда. У фуқарога банкдаги таниши орқали 150 млн сўм миқдоридаги кредит олиб бермоқчи бўлган.

Самарқандда қизчани қутқариб қолган йигитлар тақдирланди
7 июн 2023, 22:09

Самарқандда қизчани қутқариб қолган йигитлар тақдирланди

Ёшлар ишлари агентлиги Самарқандда 4-қаватдан тушиб кетган қизчани қутқариб қолган тўрт йигитга ноутбуклар совға қилди ва тил курслари харажатларини қоплаб берадиган бўлди.

Самарқандда тўрт йигит 4-қаватдан тушиб кетган қизчани тутиб олди
7 июн 2023, 11:29 1

Самарқандда тўрт йигит 4-қаватдан тушиб кетган қизчани тутиб олди

Самарқанд шаҳрида тўрт нафар йигит 4-қаватдан тушиб кетган қизалоқни ҳаётини сақлаб қолди.

Самарқандда янги «Ширин» массивини қуриш режалаштирилмоқда (фото)
6 июн 2023, 19:33

Самарқандда янги «Ширин» массивини қуриш режалаштирилмоқда (фото)

Самарқандда Зарафшон дарёси соҳилида, аэропортдан унча узоқ бўлмаган жойда 389 гектар майдонда кўп қаватли уйлар, савдо мажмуалари ва бошқа объектлардан иборат «замонавий» «Ширин» массивини қуриш режалаштирилмоқда. Ўзбекистон президентига массивнинг мастер-режаси тақдим этилди. Фото.

Фото: Қатар амири ва Ўзбекистон президенти Самарқанд бўйлаб сайр қилди
5 июн 2023, 22:37

Фото: Қатар амири ва Ўзбекистон президенти Самарқанд бўйлаб сайр қилди

Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқанддаги Мирзо Улуғбек расадхонаси, Афросиёб музейи, Регистон майдони ва «Боқий шаҳар» мажмуасини бориб кўрди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг