Самарқанднинг Жомбой туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида икки киши вафот этди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди. Бу ҳақда ИИВ хабар қилди.

Ҳодиса 2022 йил 25 декабр куни соат 18:00 ларда М-39 халқаро автомобил йўлининг Жомбой тумани ҳудудидан ўтган қисмида содир бўлган. Қайд этилишича, асосий йўлдан ҳаракатланиб келган Lacetti қайрилиб олиш жойидан бурилмоқчи бўлган Cobalt`нинг ён томонидан урган.

Оқибатда, Cobalt ва Lacetti’нинг бир нафардан йўловчилари оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан Жомбой тумани ИИБ тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув олиб борилмоқда.