Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Самарқанд ва Тошкент вилоятида одамлар ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари юз берган.

Хусусан, 3 январь куни соат 22:30 ларда Самарқанд вилояти Иштихон туманидан ўтган М37 Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши автомобиль йўлининг 51-кмда Damas икки нафар пиёдани уриб юборган. Оқибатда пиёдалар олган жароҳати сабаб шифохонада вафот этган.

Шунингдек, 4 январь куни соат 21:40 ларда Тошкент вилояти Чиноз тумани ҳудудидан ўтувчи М34 Тошкент-Душанбе йўлининг 61-кмда, «ВАЗ 2105» автомобили йўл чеккасидаги икки пиёдани уриб кетган. Оқибатда ҳар иккала пиёда вафот этган.

«ВАЗ 2105» ҳайдовчиси спиртли ичимлик ичиб ҳаракатлангани аниқланди.