Самарқанднинг Ургут туманида Damas, Lada ва Nexia иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ «Замон» информацион дастурига таяниб хабар берди.

Таъкидланишича, воқеа 17 декабрь куни (ҳодиса муҳрланган камерада 18 декабрь сана қайд этилган) тунда Ургут тумани марказидаги «Мерганча» МФЙда содир бўлган. Унда катта тезликда светофорнинг қизил чироғида тўхтамаган Damas аввал Nexia`га, кейин эса қарама қарши тарафдаги Lada автомобилига бориб урилган.

Тўқнашув оқибатида Lada ҳайдовчиси шифохонада вафот этган. Damas`даги икки йўловчи шифохонада даволанмоқда.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноий иш қўзғатилган.