Самарқанд туманида содир бўлган ЙТҲда икки нафар пиёда вафот этди, дея хабар қилмоқда вилоят ИИБ ахборот хизмати.

2023 йил 1 январь куни соат 21:30 ларда Самарқанд тумани Уста Умар Жўрақулов кўчасида ҳайдовчи Б.У. бошқарувидаги AUDI йўлга югуриб чиққан икки нафар пиёдани уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида пиёдалар вафот этган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266 моддаси 2-қисми (Одам ўлимига сабаб бўлган транспорт бошқариш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.