Самарқанд шаҳрида содир бўлган йўл-транспорти ҳодисасида автобус уриб юборган пиёда вафот этди, дея хабар бермоқда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати.

24 январь куни соат 07:30 атрофида Самарқанд шаҳар Бедил кўчасида ҳаракатланиб келаётган йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи Isuzu автобуси йўлнинг белгиланманган жойидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида 64 ёшли пиёда олган жароҳати сабаб воқеа жойида ҳалок бўлган.

«Эрталаб ишни бошлашга кетаётгандим. Югуриб ўтиб келиб қолди, кўрдим, тормоз босдим, машина секин эди, лекин фойдаси бўлмади. Фуқарога биринчи ёрдам кўрсатиш баҳонасида қараганимда юрак уриши тўхтаганди. Тез ёрдам чақирдим, улар ҳам жони узилганини айтди», — деди ҳайдовчи.