Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги Темирйўл деҳқон бозори олдидаги меҳмонхоналарнинг бирида қотиллик рўй бергани тўғрисидаги хабарлар юзасидан вилоят прокуратураси расмий муносабат билдирди.

Аниқланишича, Самарқанд шаҳри «Нурли йўл» маҳалласида жойлашган меҳмонхонада 30 ёшли аёлнинг мурдаси бўйин соҳасидан бўғилган ҳолатда топилган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Иштихон туманидаги биолаборатория ҳудудидан эркак жасади, Фарғона шаҳридаги қурилиши тугалланмаган бино ёнидан 11 ёшли қизчанинг мурдаси зўрлаш ва қотиллик аломатлари билан топилгани ҳақида хабар берилганди.