Кучли шамол туфайли Самарқанд вилоятининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда, дея хабар қилди Энергетика вазирлиги.

Қайд этилишича, Самарқанд вилоятида эсаётган кучли шамол оқибатида соат 8:00 ҳолатига айрим электр узатиш тармоқлари хавфсизликни таъминлаш мақсадида ўчирилган.

Бунинг оқибатида Самарқанд шаҳри, Жомбой, Ургут, Тайлоқ, Пастдарғом ва Оқдарё туманларининг айрим ҳудудларида жами 3250 та истеъмолчининг электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

«Ҳудудда кучли шамол эсиши пасайгандан сўнг электр таъминоти қайта тикланади», — дейилади вазирлик хабарида.