18 июнь куни Самарқанд вилоятининг айрим ҳудудларида соат 10:15 дан 12:00га қадар чанг-тўзон ҳодисалари кузатилди, дея хабар бермоқда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси.

Вилоятнинг Пастдарғом, Жомбой ва Булунғур туманларида соат 11.30 дан ҳудудда кузатилаётган кучли шамол ва чанг тўзонлари оқибатида электр энергия вақтинча тармоқдан узилди.

Энергетика вазирлиги электр узатиш линияларида хавфсизликни таъминлаш учун электр таъминоти вақтинча тўхтатилганини маълум қилди ва ҳудудда кучли шамол эсиши пасайгандан сўнг қайта тикланишини маълум қилди.

Самарқанд аэропортида кўриниш масофаси 2000 метргача чекланган, чанг бўрони рўйхатга олинди. Ҳозирча ҳолат юзасидан ФВБга мурожаатлар келиб тушмаган.

Ўзгидромет 16−18 май саналарида шимолда ва чўл ҳудудларда шамол тезлиги баъзи жойларда 13−18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкинлигидан огоҳлантирганди.