Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний душанба куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқанддаги меъморий обидалар билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди. Амир давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлиб турибди.

Давлат раҳбарлари илм-фан ва маданият ривожига улкан ҳисса қўшган буюк астроном, ҳукмдор Мирзо Улуғбек расадхонаси ва музейида бўлди.

Сўнгра ноёб экспонат ва деворий суратлар сақланган Афросиёб музейига ташриф буюришди. Суратлардан бирида қадимги Самарқанд ҳукмдорининг элчиларни қабул қилиш маросими тасвирланган.

Сўнгра икки давлат раҳбарлари мамлакатнинг ташриф қоғозларидан бири — Мирзо Улуғбек, Шердор ва Тиллакори мадрасаларини ўз ичига олган Регистон ансамблига ташриф буюришди.

Сўнг давлат раҳбарлари Самарқанднинг Халқаро туризм марказидаги «Боқий шаҳар» мажмуасига ташриф буюрдилар.

Фото

самарқанд, шайх тамим бин ҳамад ол соний, қатар амири