Самарқандда 4-қаватдан тушиб кетган қизчани қутқариб қолган тўрт нафар мактаб битирувчисига Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ноутбуклар совға қилинди ва олий ўқув юртларига киришда қўшимча дарслар ҳамда хорижий тилларни ўрганишдаги харажатлари қоплаб бериладиган бўлди. Бу ҳақда агентлик раҳбари Алишер Саъдуллаев маълум қилди.

Аввалроқ 1 июнь куни Самарқанддаги мактаблардан бирининг 11-синфини битираётган Ш.Бобораҳимов, М.Саидалимов, О.Ўткиров ва Ж.Эшназаров кўп қаватли уйнинг 4-қаватида боши панжара орасига тиқилиб, танаси ҳавода осилиб турган қизчани кўриб қолгани, қизча пастга сирғалиб тушиб кетганида уни тутиб олгани ҳақида хабар берган эдик.

Самарқанд вилоят ИИБ ҳам йигитларга миннатдорчилик билдирди.