8 июнь куни Самарқанд вилояти Ургут туманида Cobalt юк машинаси билан тўқнашди, дея хабар бермоқда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати.

Ўша куни соат 19:30 атрофида туманнинг «Омонқўтон» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1121-километрида ҳайдовчи Cobalt автомашинасини бошқарувини йўқотган. Йўлнинг қарама-қарши томонидан ҳаракатланиб келаётган «Камаз» юк автомашинаси билан тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган.

Оқибатда Cobalt машинаси ҳайдовчиси ва 3 йўловчи олган тан жароҳатлари сабабли ҳодиса жойида вафот этган. Юк машинаси ҳайдовчиси Ургут туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Унга шифокорлар томонидан тез тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

йтҳ, самарқанд

Ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноя кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.