Ижтимоий тармоқларда дайди итларнинг болакайга ташланган видеоси тарқалди. Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати маълумот берди.

Ҳолат 8 июль куни Самарқанд шаҳрининг Набиев-4 кўчасида содир бўлган. Шу кўчадаги машина устахонаси ичида юрадиган итлар кўчадан ўтиб кетаётган болакайга ташланган. Шу вақтда такси ҳайдовчиси ҳолатни кўриб қолиб, итларни ҳайдаб, болакайга ёрдам берган.

Ҳозирда болани аҳволи яхши. Итлар ушланиб, карантинга олинган.

Қайд этилишича, ҳолат қўшимча ўрганилмоқда. Ўрганиш давомида итларнинг эгаси аниқланган тақдирда унга нисбатан қонуний тартибда чора кўрилиши маълум қилинди.