Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида 1996 йилда туғилган аёл Россияда ишловчи эри билан жанжаллашиши оқибатида икки нафар вояга етмаган қиз фарзандларини калтаклаб, уни тасвирга олиб, эрига жўнатган.

Вилоят ИИБ хабар қилишича, ҳолат 14 июль куни Каттақўрғон тумани «Баландравот» МФЙга қарашли Туйнак қишлоғида содир бўлган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 110-моддаси (Қийнаш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, ҳозирда болаларнинг аҳволи яхши. Улар онасидан олиниб, қариндошлари қарамоғига берилган. Ҳолат мутасаддилар назоратига олинган.