«президент» тегли мақолалар


Президент меҳрибонлик уйларини Миллий гвардия масъуллигига ўтказишни таклиф қилди
28 июл 2021, 16:23

Президент меҳрибонлик уйларини Миллий гвардия масъуллигига ўтказишни таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев пойтахтдаги 21-меҳрибонлик уйига ташриф буюрди. Президент таъкидлашича, «меҳрибонлик уйида шароитлар яхши, лекин тарбияланувчиларнинг 18 ёшдан кейинги мустақил ҳаётига кўмаклашувчи масъул идора йўқ». Шу сабабли, давлат раҳбари барча меҳрибонлик уйлари ва махсус мактаб-интернатларни Миллий гвардия масъуллигига ўтказиш таклифини билдирди.

Президент тадбиркорлар билан мулоқот ўтказади
20 июл 2021, 22:16 1

Президент тадбиркорлар билан мулоқот ўтказади

Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказади. Давлат раҳбарига саволлар, бизнес муҳитини яхшилаш бўйича ғоя ва таклифларни 31 июлга қадар юбориш мумкин.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити байрами билан табриклади
19 июл 2021, 19:50

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити байрами билан табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклаб, пандемия шароитида диний ибодатларни уй шароитида адо этиш халқ ҳаёти ва саломатлигини асрашга қаратилган энг тўғри қарор эканини таъкидлади.

Мобил илова орқали кўрсатиладиган давлат хизматларини 100 тага етказиш зарур — президент
14 июл 2021, 09:25

Мобил илова орқали кўрсатиладиган давлат хизматларини 100 тага етказиш зарур — президент

Шавкат Мирзиёев рақамли технологияларни жорий этиш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди. Унда рақамли иқтисодиёт хизматларини 16 трлн сўмга, компьютер дастурлари экспортини 40 млн долларга етказиш мумкинлиги таъкидланди. Бундан ташқари, мобил илова орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари сонини 100 тага етказиш белгиланди. Вазир, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари порталларини шакллантириш бўйича топшириқ берилди.

Президент «Янги Ўзбекистон» боғи қурилиши билан танишди
9 июл 2021, 22:59 2

Президент «Янги Ўзбекистон» боғи қурилиши билан танишди

Шавкат Мирзиёев Қибрай туманида «Янги Ўзбекистон» боғи қурилиши билан танишди. Манзарали дарахтлар экиладиган боғда «Истиқлол» мажмуаси, амфитеатр, сунъий кўл, спорт ва болалар майдончалари ҳамда бошқалар барпо этилади.

Шавкат Мирзиёев шу ҳафта БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессияси раиси билан учрашади
5 июл 2021, 11:31

Шавкат Мирзиёев шу ҳафта БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессияси раиси билан учрашади

Президент Шавкат Мирзиёев шу ҳафта БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессияси раиси Волкан Бозкир билан учрашади. Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарининг трансформацияси юзасидан тақдимот ва Олимпия захираларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан йиғилиш режалаштирилган.

Президент ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича қатор чораларни эълон қилди
1 июл 2021, 10:57

Президент ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича қатор чораларни эълон қилди

Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчиларига аттестат беришда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган бирор касб ёки ҳунарни эгаллаш мажбурий этиб белгиланишини маълум қилди. Шунингдек, кенгаш ва идора раҳбарларигига камида 2 нафардан ёш номзодлар захирасини тасдиқланиши белгиланмоқда. Халқаро нуфузли рейтингларда минггталикка кирган олийгоҳни тугатган ёш мутахассисларга қўшимча ҳақ тўланади. 2021 йилнинг якунига қадар Қорақалпоғистон ва бир қатор вилоятларда ёшлар технопарклари фойдаланишга топширилади.

2017 йилдан бери Ўзбекистонда жами 83 млрд долларлик инвестициялар ўзлаштирилган
24 июн 2021, 18:07

2017 йилдан бери Ўзбекистонда жами 83 млрд долларлик инвестициялар ўзлаштирилган

Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йилдан бери мамлакатда ўзлаштирилган инвестициялар 83 млрд долларни ташкил этганлигини таъкидлади. Бу олдинги даврга нисбатан 2 баравар кўпроқ.

«Барибир ҳокимларни халқ сайлайди, қандай оғир бўлмасин шу кунга келамиз» — президент
18 июн 2021, 12:08 1

«Барибир ҳокимларни халқ сайлайди, қандай оғир бўлмасин шу кунга келамиз» — президент

Президент Шавкат Мирзиёев келажакда вилоят, шаҳар ва туман ҳокимларининг халқ томонидан сайланишини таъкидлади. Шунингдек, давлат раҳбари кейинчалик ҳокимлар халқ депутатлари кенгаши раиси бўлмаслигини ҳам қайд этди. «Бу тизимни онгимизга сингдирмаганимиз учун, одамлар ўргансин деб уни ушлаб турибман», — деди у.

Андижондаги 200 та маҳаллага 400 млрд сўм ажратилади — президент
18 июн 2021, 11:41

Андижондаги 200 та маҳаллага 400 млрд сўм ажратилади — президент

Шавкат Мирзиёев таъкидлашига кўра, Андижон вилоятида маҳаллаларнинг аксарияти ўзининг «ўсиш нуқта"ларини аниқлаб олган бўлишига қарамай, 100 та маҳалла ҳалигача ўз ихтисослашув йўлини топмаган. 200 та маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш учун 400 млрд сўм (ҳар бир маҳаллага 2 миллиард сўмдан) ресурс ажратилиши қайд этилди.

«Ислоҳотларнинг кучи — маҳаллада» — Шавкат Мирзиёев
17 июн 2021, 17:36

«Ислоҳотларнинг кучи — маҳаллада» — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссихона ва «Рустамжон Замин ривожи» фермер хўжалиги даласига ташриф буюрди. Давлат раҳбари «ғалла ҳосилдорлигини 100 центнерга чиқариш чораларини кўриш кераклигини ва шунда фермернинг ҳам, ишчиларининг ҳам даромади ошишини» таъкидлади. «Янада кўпроқ ишчи жойлар, маҳаллаларда шароитлар қилишимиз керак. Ислоҳотларнинг кучи — маҳаллада», — деди у.

«Аёл ишли бўлиб, кайфияти яхши бўлса, оиласи ҳам бахтли бўлади» — Шавкат Мирзиёев
17 июн 2021, 13:10

«Аёл ишли бўлиб, кайфияти яхши бўлса, оиласи ҳам бахтли бўлади» — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилояти Избоскан туманидаги маҳсулотлари 100 фоиз экспортга йўналтириш режалаштирилган тикув-трикотаж корхонаси билан танишди. Фабрикада 830 нафар хотин-қиз иш билан таъминланган. «Қачон Избосканда мана шундай замонавий корхона бўлган? Хотин-қизларимиз учун ҳамма шароитларни яратамиз. Аёл ишли бўлиб, кайфияти яхши бўлса, оиласи ҳам бахтли бўлади», — деди давлат рахбари.

Президент Андижонга жўнаб кетди
17 июн 2021, 10:29

Президент Андижонга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев икки кунлик амалий ташриф билан Андижон вилоятига йўл олди. Ташриф давомида тўқимачилик, агросаноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолияти билан танишиш режалаштирилган.

Шавкат Мирзиёев Тожикистонга жўнаб кетди
10 июн 2021, 09:53

Шавкат Мирзиёев Тожикистонга жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Тожикистонга йўл олди. Ташриф чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг деярли барча соҳаларини қамраб оладиган 30 дан зиёд ҳужжат қабул қилиниши кўзда тутилган.

Президент Миллий боғ ҳудудида қуриладиган кутубхона лойиҳаси билан танишди
9 июн 2021, 11:40

Президент Миллий боғ ҳудудида қуриладиган кутубхона лойиҳаси билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев Миллий боғ ҳудудида қуриладиган кутубхона лойиҳаси билан танишди. Кутубхона 3 қаватли бўлиб, унда санъат ва ахборот технологиялари, тарих, филология ва дин ҳамда ижтимоий фанларга оид адабиётлар жамланади. Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўтказган тақдимотга кўра, ушбу кутубхона президент кутубхонаси мақомида эга бўлади. Шунингдек, давлат раҳбари Урганчда ўрнатиладиган ал-Хоразмий ҳайкали ва Тошкентда ўрнатиладиган Ботир Зокиров ҳайкали эскизлари билан танишди.

«Мен бу ерга ҳақиқий масъулиятни ўз зиммамга олиш учун келдим» — президент
2 июн 2021, 14:53

«Мен бу ерга ҳақиқий масъулиятни ўз зиммамга олиш учун келдим» — президент

Шавкат Мирзиёев Сурхондарёни «иқтисодий берк» вилоят деб атаб, у ерда тадбиркорларга Тошкентда мавжуд имкониятлар сингари бир ҳил шароит яратиш кераклигини таъкидлади. Президент вилоятдаги асосий муаммо суғориш ва ичимлик суви таъминоти эканлигини қайд этди. «Мен ҳақиқий масъулиятни ўз зиммамга олиш учун келдим, бу қийин. Одамлар гаплардан чарчаган, уларга ҳақиқий лойиҳалар, пул, инфратузилма бериш керак», — деди у.

«Қизларимиз билмайди, тушунмайди, ўқимайди, деймиз. Чунки уларни ўзимиз ўқитмаймиз-да» — Шавкат Мирзиёев
2 июн 2021, 13:26

«Қизларимиз билмайди, тушунмайди, ўқимайди, деймиз. Чунки уларни ўзимиз ўқитмаймиз-да» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев анорчилик бўйича илмий ишлар қилиб келаётган боғбон аёл билан суҳбатдан сўнг, мазкур йўналишда таҳсил олаётган ёш олималарни илғор хорижий мамлакатларга ўқишга юбориш бўйича топшириқ берди. «Қизларимиз билмайди, тушунмайди ўқимайди, деймиз. Чунки, уларни ўзимиз ўқитмаймиз-да. Аёлларимизнинг билими, малакаси кучли. Юзага чиқариш керак», — деди президент.

«Тошкент кўмак бериши керак, лекин вилоятлар ўзини аравасини ўзи тортиши керак» — президент
2 июн 2021, 11:46 1

«Тошкент кўмак бериши керак, лекин вилоятлар ўзини аравасини ўзи тортиши керак» — президент

Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятида 100 минг киши ишсиз экани ва 80 минг нафари чет элга эканликларини айтиб, «ҳокимлар бўйинбоғини ечиб қўйиб, ҳафтада бир кун фуқаролар орасида юриши кераклигини» таъкидлади. «Тошкент кўмак бериши керак, лекин вилоятлар ўзини аравасини ўзи тортиши керак», — деди давлат раҳбари.

Бизда анорчилик бўйича анъана бор, лекин илм йўқ — президент
1 июн 2021, 16:27

Бизда анорчилик бўйича анъана бор, лекин илм йўқ — президент

Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятидаги анорчиликка ихтисослашган боғлар билан танишди. Вилоятда қишлоқ хўжалигини инновацион йўналтириш бўйича институт ташкил этиш, анор билан бирга лимон, хурмо етиштиришни кўпайтириш юзасидан кўрсатмалар берилди. «Бизда анорчилик бўйича анъана бор, лекин илм йўқ, китоб йўқ, лаборатория йўқ. Анор жайдари усулда етиштириляпти», — деди Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон Ҳиротдаги Алишер Навоий мақбарасида саккиз бурчакли масжид барпо этади
1 июн 2021, 11:59

Ўзбекистон Ҳиротдаги Алишер Навоий мақбарасида саккиз бурчакли масжид барпо этади

Ўзбекистон томонидан Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги Алишер Навоий мақбараси мажмуасида саккиз бурчакли масжиди қурилади. Кириш пештоғидан ҳовли қисмининг чап ва ўнг томонида ёпиқ услубда айвонлар барпо этилади. Мақбаранинг ташқи кўринишига безак берилиб, кириш ва қолган йўлакларида шоирнинг ҳикматли сузлари битилган китоб кўринишидаги белгилар қўйилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг