Шавкат Мирзиёев ҳудудлардаги ўзгаришлар, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

Икки кунлик амалий ташриф давомида тўқимачилик, агросаноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолияти билан танишиш, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш кўзда тутилган.

«Янги Андижон» шаҳарчаси қурилишининг бошланиши ташрифнинг энг муҳим воқеаларидан бири бўлади, дейилади хабарда.