Президент Шавкат Мирзиёевнинг шу ҳафта БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессияси раиси Волкан Бозкир билан учрашуви режалаштирилган. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов томонидан ўтказилаётган брифингда маълум қилинди, дея хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.

5 июль куни қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарининг трансформацияси юзасидан тақдимот ўтказилади.

8 июль куни Олимпия захираларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан йиғилиш, 9 июль куни рақамлаштириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот ўтказилиши кўзда тутилган.