Президент Шавкат Мирзиёев 9 июль куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманида барпо этилаётган «Янги Ўзбекистон» боғининг қурилиш жараёни билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.
Қурилиш ишларига 2 мингдан зиёд қурувчи ва ишчи, 200 дан ортиқ махсус техника жалб қилинган.
Боғ мазмуни миллий давлатчилик тарихи, халқнинг бугунги интилишлари ва Учинчи Ренессанс мақсадларини ўзида мужассам этади. 104 гектарлик боғнинг умумий кўриниши Ҳаракатлар стратегияси йўналишларига монанд дарахтнинг бешта шохи шаклида бўлади. Бу ерда одамлар табиат қўйнида дам оладиган сўлим ҳудудлар барпо этилади.
Каштан, эман, чинор, лола, настарин каби манзарали дарахтлар, буталар ва гуллар экилади.
Боғ ҳудудида «Истиқлол» мажмуаси қурилмоқда. У Ўзбекистоннинг 3 минг йиллик тарихини, аждодларнинг буюк ишларини, халқнинг миллий ўзлигини, Ўзбекистоннинг янги қиёфасини намоён этади. Ҳозирги кунда ушбу улкан иншоотнинг пойдевори қуйилиб, темирдан асоси ясалган.
Бир гектардан зиёд майдонда 5 минг ўринли очиқ амфитеатр барпо этилади. Келгусида бу ерда умумхалқ байрамлари, маданий-маърифий тадбирлар ўтказилади. Мажмуа замонавий ёритиш ва акустика тизимлари билан жиҳозланади. Айни пайтда томошабинлар жойи тикланиб, саҳнанинг темир синчлари ўрнатилган.
Боғда, шунингдек, 6 гектарлик сунъий кўл, спорт майдончалари, болалар ўйингоҳи, сокин ҳудуд ва фавворалар барпо этилади. Бугунги кунда улар қуриладиган майдонлар тайёрланиб, суғориш ва оқова тизимлари барпо этилмоқда.
Давлат раҳбари боққа экиладиган манзарали дарахт кўчатларини ҳам кўрди.
Қибрай туманидаги ушбу ҳудудда Олимпия шаҳарчаси, университет, шифохона, савдо ва кўнгилочар масканлар ҳам барпо этилади. Бугунги кунда уларнинг қурилиши бошлаб юборилган.
«Газета.uz» давлат портали маълумотларига асосланиб, «Янги Ўзбекистон» боғи ва «Истиклол» мажмуаси қурилишининг пудратчиси Mimar Group экани ҳақида хабар берган эди. Тошкент ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниясининг иккала лотида ҳам пудратчи сифатида Mimar Group кўрсатилган. Биринчисида қурилиш-монтаж ишлари қиймати 146,5 миллиард сўмни ташкил этади, иш бошланиши тўғрисида хабарнома 17 июнь куни топширилган. Иккинчи лот бўйича — 47,8 миллиард сўм, хабарнома 19 июнь куни топширилган.
123 5801
Xumo arena urniga Forumlar saroyi bor edi
Yangi uzbekiston bogi urniga tayyor milliy bog amfiteatr bor edi
Istiqlol majmuasi urniga mustaqillik maydoni bor edi
Ekilvotgan kuchatlar urniga minglab
chinorlar bor edi kesib yuq qilindi
Nina keragi bor mlrdlab mablagni sarflab keraksiz narsalar uchun undan kura borini asrab avaylab barcha viloyatlar orasidagi infrastrukturani rivojlantirib avtobanlar qurish elektr bn taminlash YMM ga yiliga 1-2% usish qushishini nahot tepadigila bilmasa
Biz hali u qadar iqtisodiy qudratga emasmiz pulni xavoga sovurgani
SNMMF
@123 5801, nima keraga bor? Pul topishning klassik yo'li.
Siz aytgan sohalarni rivojlantirish uchun qilinadigan harajat “begona“larga ketib qolish ehtimoli katta, bu esa intereslarga to'g'ri kelmaydi