Яқин вақтларда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ўтказиш режалаштирилмоқда.

Ушбу тадбирда тадбиркорлар олдидаги долзарб муаммолар ва уларнинг ечимлари, республикада бизнес муҳитини янада яхшилаш бўйича таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилинади, дейилади хабарда.

20 июлдан 31 июлгача тадбиркорлар ўз фаолиятига боғлиқ масала, бизнесини кенгайтириш ва ривожлантиришга туртки берадиган ғоя ва таклифлар билан тўғридан-тўғри президентга мурожаат қилишлари мумкин.

Мурожаатларни туманлардаги тадбиркорлик мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ёки штаб «Call-маркази»нинг 11−00, (71) 238−52−52, (78) 150−60−06, (71) 202−09−06 телефон рақамлари ҳамда Савдо-саноат палатасининг қуйидаги интернет тармоқлари орқали етказиш мумкин:

Telegram: t.me/uzchamber ёки @taklif_bot боти;

вебсайт: chamber.uz;

Facebook: fb.com/uzchamber;

Instagram: instagram.com/uzchamber;

E-mail: info@chamber.uz.

Манзил: Тошкент шаҳри, А.Темур кўчаси, 4-уй. Индекс: 100047.