Ўзгидромет хизмати агентлиги дам олиш кунлари — 10−12 февраль саналарида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

9 февраль куни Ўзбекистон ҳудудига совуқ кириб келди. Республиканинг ката қисмида ёмғир ёғди ва ёмғир қорга айланди. 10 февраль куни эрталабга келиб, ҳудуднинг катта қисмида қор ёғиши тўхтади. Фақат республиканинг жануби-шарқий ҳудудларида бироз қор ёғиши сақланиб турибди.

Дам олиш кунлари барча ҳудудларда қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат республиканинг айрим тоғли ҳудудларида бироз қор ёғиши мумкин.

Кечалари совуқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кечалари −2…−7 даража атрофида бўлади. Кундуз кунлари ҳаво +2…5 даражагача, жанубда +7…+9 даражагача исийди. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келиши сақланиб туради.

«9−10 февраль кунлари ёғиб ўтган кучли қор қопламининг баландлиги икки кеча-кундузда 60−70 сантиметрга ошди ва 150 сантиметрга етди, бу меъёрдан деярли 2 барабор кўп. Янги ёққан қор беқарор ҳолатда, шунинг учун қор кўчиш хавфи жуда юқори. Тоғларга борганингизда жуда эҳтиёт бўлиш сўралади», — дейилади ахборотда.