Ўзгидромет хизмати агентлиги дам олиш кунлари — 25−26 февраль саналарида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Жума куни республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларига ва кечга томон қолган ҳудудларга Россиянинг Европа ҳудудидан совуқ ва нам ҳаво массаси кириб келади. 25 февраль куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, тоғолди ва тоғли ҳудудлардаги баъзи жойларда қор ёғади, вақти-вақти билан кучли бўлади. Бухоро, Навоий, Хоразм вилоятларида кечаси ва эрталаб бироз қор ёғади. Фақат Қорақалпоғистон бўйича қуруқ об-ҳаво кузатилади.

Ҳаво ҳарорати пасаяди ва аксар ҳудудларда кечаси ва кундузи 0…+5 даража, шимолда кечаси −5…−10 даража, кундузи 0…+5 даража атрофида бўлади. Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда шамол 15−20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

26 февраль куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республиканинг катта қисмида ҳарорат кечаси −2…−5 даражагача пасаяди. Кундузи қуёш ҳисобига ҳаво ҳарорати +7…+12 даражагача кўтарилади.

Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ушбу кунларда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

Хусусан, пойтахтда шанба куни вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5−10 м/с тезликда эсади, 12−15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва эрталаб +3…+5 даражани ташкил этади, кундузи 0…+2 даражагача пасаяди.

Якшанба кунига келиб, ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси −2…−4 даража, кундузи +8…+10 даража бўлади.