Ўзгидромет хизмати республика бўйлаб 20 февраль душанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, мамлакатнинг барча ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7−12 метр/секунд тезликда эсади.

Тошкентда ҳарорат кечаси +2…+4 даража, кундузи +14…+16 даража бўлади. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳарорат кечаси −2…+3 даража, кундузи +4…+15 даража илиқ бўлади.

Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдаёрё вилоятларида ҳарорат кечаси 0…+5 даража, кундузи +12…+18 даража бўлади. Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида кечаси 2−7 даража, кундузи 13−18 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5−10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси −2…+3 даража, кундузи +9…+14 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7−12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси −2…−7 даража, кундузи +3…8 даража бўлади.