Ўзгидромет маркази 23−27 январь кунлари кузатиладиган об-ҳаво борасида маълумот тақдим этди.

Душанба куни Ўзбекистон ҳудудига совуқ антициклон периферияси таъсир этиб туради. Республиканинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво бироз, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи ҳаво ҳарорати −3…+2 даража илиқ атрофида, айрим жойларда -2 даражагача бўлади.

Иш ҳафтасининг охиригача совуқ ҳаво массасининг таъсири сақланиб туради. Республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат 25 январда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда бироз қор ёғади.

Кечалари ҳаво ҳарорати −8…−13 даража, баъзи жойларда −15…−17 даражагача, кундуз кунлари −3…+2 даража, баъзи жойларда -5 даража атрофида бўлади.

Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши кузатилади. Йўлларда айрим жойларда яхмалак юзага келиши сақланиб туради.