Ўзгидромет хизмати агентлиги дам олиш кунлари — 11−12 март саналарида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Шанба ва якшанба кунлари Ўзбекистонга Каспий денгизи ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.

Хусусан, 11 март куни Бухоро, Навоий, Қашқадарё вилоятларида ва кечга томон Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.

Якшанба куни республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда, айрим жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шимолий ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.

Жума ва шанба куни республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат кечаси +10…+15 даража атрофида, шанба куни кундузи +21…+26 даража бўлади, якшанба куни ҳаво салқинроқ бўлади, ҳаво ҳарорати +13…+18 даражадан юқори бўлмайди.

10−12 мартда кутилаётган ёмғирлар ҳисобига тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Пойтахтда 10 мартда ёғингарчилик кутилмайди, 11 март куни кечга томон ва якшанба куни кун давомида ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7−12 м/с тезликда эсади.

Жума ва шанба куни ҳаво ҳарорати +24…+26 даражани ташкил этади, якшанба куни +17…+19 даражагача салқинлашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ агентлик 11−12 март кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкинлини маълум қилганди.