Жиззах вилоятидан ўтган халқаро аҳамиятга эга А376 автомобиль йўлида Nexia 3 билан Cobalt машиналари ўзаро тўқнашиб кетди. Воқеа жойига етиб борган вилоят ички ишлар бошқармаси воқеанинг тафсилотларини маълум қилди.

Ҳолатга Cobalt ҳайдовчисининг қоидаларни қўпол равишда бузиши, яъни қувиб ўтгани сабаб бўлди, дея изоҳламоқда бошқарма вакили. Унинг оқибатида Nexia 3 ҳайдовчиси оғир жароҳат олди ва воқеа жойида вафот этди.

cobalt, nexia 3, жиззах, йтҳ

cobalt, nexia 3, жиззах, йтҳ

cobalt, nexia 3, жиззах, йтҳ

Эслатиб ўтамиз, январь ойи бошида Жиззах вилоятининг Зомин туманида автобус бурилаётиб, рўпарадан келаётган «Жигули» билан тўқнашиши оқибатида енгил машинадаги 50 ёшли йўловчи касалхонада вафот этди. Декабрь ойида Жиззах шаҳрида бошқарувни йўқотган «ВАЗ-2107» ҳайдовчиси йўл четида тўхтаб турган 5 та автомобилга бориб урилиши ортидан уч киши жароҳатланди.