Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 4 киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати.

Ҳодиса 13 февраль куни Қизириқ тумани Истара маҳалласида содир бўлган. 30 ёшли ҳайдовчи отасига тегишли Nexia-3 машинасида ҳаракатланётиб, йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетган.

Сўнгра шу йўналишда келаётган «КамАЗ» юк машинаси билан тўқнашган. Оқибатда Nexia-3 машинасида йўловчи сифатида кетаётган 4 нафар фуқаро ҳалок бўлган.