4 март куни соат 21:00 атрофида Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар бермоқда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати.

Туманнинг «Жарариқ» кўчасида вояга етмаган, 16 ёшли ҳайдовчи Қ.С. бошқарувидаги Spark фуқаро Р.Р. бошқарувида бўлган Nexia 2 автомашинаси ҳамда Р.А. бошқарувидаги Lacetti билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида Nexia 2 ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган. Spark ҳайдовчиси ва 1 нафар 15 ёшли йўловчи тан жароҳат олиб шифохонага ётқизилган.