28 февраль куни Тошкент шаҳри Яшнобод туманида Nexia 3 машинаси бир аёл ва бир эркакни уриб юборди. Бу ҳақда пойтахт ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Воқеа соат 10:20 да туманнинг Оҳанграбо кўчасида Оҳангарон йўлининг «Крестик» чорраҳаси яқинидаги қисмида содир бўлган. 32 ёшли ҳайдовчи, тарқалган видеодаги кадрларга кўра, йўлнинг пиёдалар учун белгиланмаган қисмидан ўтаётган икки кишини — 1968 йилда туғилган К.Р. ва 1972 йилда туғилган Ш. Р.ни уриб юборган, пиёдалар жароҳат олган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.