5 март куни Фарғона вилояти Данғара туманида Cobalt ҳайдовчиcи 5 нафар пиёдани уриб юборди, дея хабар бермоқда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, 27 ёшли ҳайдовчи Cobalt автомашинасида бошқарувни йўқотиб, йўл четида кетаётган пиёдаларни уриб юборган. Сўнгра дарахтга бориб урилиб, тўхтаган.

ЙТҲ оқибатда 2 нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган, 3 нафари тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, айни пайтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.