25 март куни соат 00:10 атрофида Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги Кичик ҳалқа йўли Жаҳон тиллари университети яқинида тўртта автомобиль тўқнашиб кетди.

Пойтахт ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, BMW автомашинаси Matiz`нинг орқа қисмига, сўнгра Kia`нинг ён томонига урилган, шундан сўнг Kia ўзи билан бир йўналишда кетаётган Malibu билан тўқнашган.

Ҳодиса оқибатида BMW ҳайдовчиси ва уч нафар йўловчиси, шунингдек, Kia ҳайдовчиси ва йўловчиси жароҳатлар олиб, уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳодисага биринчи автомобилнинг юқори тезлиги сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

24 март куни, шунингдек, пойтахтда яна бир ЙТҲ рўй берди: тахминан соат 21:10 да Бунёдкор шоҳ кўчасида олтита енгил автомобиль тўқнашиб кетди: Matiz, икки Lacetti, Epica, Nexia 3 ва Nexia 2. Жабрланганлар йўқ.