Тошкент шаҳри Юнусобод туманида BMW автомашинаси бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетди, дея хабар қилди шаҳар ЙҲХБ.

Хусусан, 2024 йил 20 март куни соат 03:00 ларда Юнусобод тумани Аҳмад Дониш кўчаси 7-ШКШБ қаршисида BMW русумли автомашинаси ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотган. Шундан сўнг йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетган.

Йўл транспорт ҳодиса оқибатида автоулов ҳайдовчиси ва йўловчиси тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тармоқларда ҳодиса акс этган видео тарқалди. Унда автомобиль тўсиққа урилганидан сўнг бир неча бор айланиб кетганини кўриш мумкин.