Бухоро шаҳрида фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркор солиқ қарздорлигидан норози бўлиб бизнес-омбудсманга мурожаат қилди, дея хабар берди вакил офиси матбуот хизмати.

Тадбиркорнинг қайд этишича, у ўз фаолиятини тўхтатиш бўйича аризани Бухоро шаҳар солиқ инспекциясига тақдим қилган бўлсада, бу борада муносабат билдирилмаган. Натижада, тадбиркорнинг фаолияти «вақтинчалик тўхтатилган» сифатида белгиланмаган ва солиқ қарздорлиги вужудга келган.

Ушбу ҳолат бўйича бизнес-омбудсман томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, тадбиркорга ҳисобланган 2 млн сўмга яқин солиқ қарздорлиги бекор қилинди, дейилади хабарда.