11 мартга ўтар кечаси Бухородаги XVI асрга оид «Талипоч қалъа дарвозаси» қалъаси деворининг бир қисми муттасил давом этган ёғингарчилик туфайли қулаб тушди. Бу ҳақда вилоят маданий мерос бошқармаси хабар қилди.

Ҳолат юзасидан, 12 март куни Бухоро вилояти ҳокимлиги, Маданий мерос ҳамда Фавқулодда вазиятлар бошқармалари, Бухоро минтақавий реставрация маркази масъул ходимлари ва бошқарманинг махсус эскспертларидан иборат Жамоатчилик Илмий маслаҳат кенгаши аъзолари иштирокида жойида ўрганиш ишлари олиб борилган.


Фото: Бухоро вилояти маданий мероc бошқармаси матбуот хизмати

Деворнинг қулаган қисми 2003 йилда тикланган. «Талипоч қалъа дарвозаси» 2022 йил давомида асрашга доир ишлар амалга ошириладиган моддий маданий мерос кўчмас мулк обектларининг манзилли рўйхатига киритилган.

Ўзбекистон Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги баёнотида 2003 йилдаги реставрация жараёнида «шошма-шошарликка йўл қўйилгани», «таъмирлаш ишлари малакали усталар томонидан амалга оширилмаганини» қайд этилган.


«Эндиликда бу каби камчиликларни олдини олиш мақсадида Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги томонидан маданий мерос обектларини реставрация ишларини пухта ўйланган режа асосида, малакали мутахассислар иштирокида амалга ошириш чоралари кўрилмоқда», — дейилган маълумотда.