5 июль ҳолатига кўра, Бухоро вилоятидаги 4 та давлат мактабгача таълим ташкилотининг 22 нафар ходимларида ва Бухоро шаҳридаги Педагогика коллежининг 3 нафар ходимида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда вилоят мактабгача таълим бошқармаси матбуот хизмати «Газета.uz» га хабар берди.

Ходимларида коронавирус аниқланган мазкур муассасалар 14 кунлик карантинга олинди.