16 октябрь куни соат 08:55 ларда Бухородаги хонадлонларнинг бирида газ чақнаши содир бўлди, дея хабар бермоқда «Газета.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати.

Қоракўл тумани Қуйи хўжалар қишлоғида яшовчи Н.Р.нинг уйида газ чақнаши содир бўлди. Оқибатда вояга етмаган — 2014 йилда туғилган 2-синф ўқувчиси Ж.С. олган тан жароҳатлари сабаб шифохонада вафот этди.

Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.