Бухорода сув таъминоти тўлиқ тикланди, деб хабар берди Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Пиридастгир кўчаси бўйлаб ўтувчи марказий магистрал линиядаги носозлик туфайли бир кун аввал шаҳарда сув таъминоти узилиб қолган эди.

«Бухоро сув таъминоти» МЧЖ мутахассислари томонидан олиб борилган авария-тиклаш ишлари натижасида яроқсиз ҳолга келиб қолган шиша толали ҳобус диаметри 700 мм бўлган пўлат қувурга алмаштирилди, дейилади хабарда.

«Бугун, 12 июнь куни таъмирлаш ишлари якунланиб, айни пайтда Бухоро шаҳрининг барча ҳудудларида ичимлик суви таъминоти тўлиқ қайта тикланди», — дея қайд этди вилоят маъмурияти.