Шанба куни Бухорода сув таъминоти вақтинча тўхтаб қолди. Бунга Пиридастгир кўчаси бўйлаб ўтувчи марказий қувурдаги носозлик сабаб бўлган, дея хабар берди «Ўзсувтаъминот» корхонаси.

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов иш жойига ташриф буюриб, иш жараёни билан яқиндан танишди.

Таъмирлаш ишлари давомида шиша толали хобусни диаметри 700 мм бўлган пўлат қувурга алмаштириш режалаштирилган.

Вилоят раҳбарияти томонидан ишларни жадаллаштириш, шаҳарда сув таъминотини тиклаш бўйича мутасаддиларга тегишли тавсия берилди.