«бмт» тегли мақолалар


БМТ Ўзбекистон орқали афғон халқига гуманитар ёрдам юборади
13 октябр 2021, 11:50

БМТ Ўзбекистон орқали афғон халқига гуманитар ёрдам юборади

БМТнинг Қочқинлар масалалари бўйича бошқармаси Ўзбекистонга афғон халқи учун гуманитар ёрдам ортилган учта самолёт юборишни режалаштирмоқда. Гуманитар юк Термиздан Ҳайратон чегара пункти орқали Мозори-Шарифга етказилади. Бундай самолётларнинг биринчиси октябрь ўртасида Ўзбекистонга етиб келади. Шунингдек, агентлик Афғонистон билан чегарадош ҳудудларда логистик марказларни ташкил этишни кўзлаган.

БМТ ИҲК ёшлар ҳуқуқлари бўйича резолюцияни қабул қилди
11 октябр 2021, 12:56

БМТ ИҲК ёшлар ҳуқуқлари бўйича резолюцияни қабул қилди

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Ўзбекистон ташаббуси билан илгари сурилган COVID-19 пандемиясининг ёшлар ҳуқуқларига таъсири тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
22 сентябрь 2021, 20:26

Жаҳон янгиликлари дайжести

БМТ бош котибининг дунё ривожланишга халақит бераётган муаммоларни санагани, Украинада президент ёрдамчисининг машинаси ўққа тутилгани, Намибияда намойишчиларнинг Германиядан геноцид учун 9 млрд доллар тўлашни талаб қилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

БМТ Афғонистондаги гуманитар инқирозни бартараф этиш саъй-ҳаракатлари масъулиятини олиши мумкин — Абдулазиз Камилов
21 сентябрь 2021, 14:56

БМТ Афғонистондаги гуманитар инқирозни бартараф этиш саъй-ҳаракатлари масъулиятини олиши мумкин — Абдулазиз Камилов

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Афғонистондаги гуманитар инқирозни бартараф этиш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун масъулиятни ўз зиммасига олиши мумкин, деб ҳисоблайди ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов.

БМТ бош котиби халқаро ҳамжамиятни «Толибон» билан мулоқот қилишга чақирмоқда
10 сентябрь 2021, 10:22

БМТ бош котиби халқаро ҳамжамиятни «Толибон» билан мулоқот қилишга чақирмоқда

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Антониу Гутерриш халқаро ҳамжамиятни толиблар билан мулоқот қилишга ва уларни мунозарага жалб қилишга чақирди. Унинг сўзларига кўра, бу Афғонистонда «кўп азоб чекаётган одамлар билан бирдамликни кўрсатиш учун керак».

Жаҳон янгиликлари дайжести
13 август 2021, 20:59

Жаҳон янгиликлари дайжести

Исроил ва Марокашнинг ўз элчихоналарини очишга келишиб олишгани, Литванинг 1,5 мингга яқин ноқонуний муҳожирнинг бошпана сўровларини рад этгани, Афғонистон можароси бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
10 август 2021, 20:55

Жаҳон янгиликлари дайжести

БМТнинг афғон томонларини ўт очишни тўхтатишга чақираётгани, AҚШнинг 11 сентябрь воқеаларига оид бир қатор махфий ҳужжатлар ошкор қилиниши мумкинлиги, Эроннинг Буюк Британияни судга беришни режалаштираётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

БМТнинг дин ва эътиқод эркинлиги бўйича махсус маърузачиси Ўзбекистонга ташриф буюради
5 август 2021, 15:11

БМТнинг дин ва эътиқод эркинлиги бўйича махсус маърузачиси Ўзбекистонга ташриф буюради

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг дин ва эътиқод эркинлиги бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид сентябрь ойида ҳамкорлик дастурини йўлга қўйиш учун Ўзбекистонга ташриф буюради. Дастур доирасида давлат органлари, фуқаролик жамияти ва диний ташкилотлар вакиллари учун қатор семинарлар ва тренинглар ўтказилиши кўзда тутилган.

Жаҳон янгиликлари дайжести
30 июл 2021, 21:50

Жаҳон янгиликлари дайжести

Aфғонистонда БМТ миссиясига ҳужум қилингани, Беларусда намойишлардан сўнг деярли 4,7 минг жиноий иш очилгани, Токио яқинидаги учта префектурада фавқулодда ҳолат режими жорий этилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
16 июл 2021, 21:30

Жаҳон янгиликлари дайжести

БААда комендантлик соати ва мамлакатга кириш тартибининг янгилангани, ЖАРдаги тартибсизликларда 100 дан ортиқ кишининг вафот этгани, БМТ бош котибининг Олимпия сулҳига риоя қилишга чақираётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
13 июл 2021, 23:57

Жаҳон янгиликлари дайжести

Дунёда тўйиб овқатланмайдиганлар сонининг кўпайгани, Google’нинг 593 млн доллар миқдорида жаримага тортилгани, Францияда мажбурий эмлаш ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Пандемия туфайли туризм $4 трлн йўқотиши мумкин — БМТ
2 июл 2021, 11:38

Пандемия туфайли туризм $4 трлн йўқотиши мумкин — БМТ

COVID-19 пандемияси туфайли халқаро туризм тўрт трлн доллар зарар кўриши мумкин. Туризм соҳасининг тикланиши кўп жиҳатдан вакциналардан фойдаланиш имкониятининг мавжудлигига боғлиқ, дея ҳисоблайди БМТ экспертлари.

Жаҳон янгиликлари дайжести
29 июн 2021, 22:07

Жаҳон янгиликлари дайжести

Эстония президентининг БМТда аёллар ва болалар ҳуқуқлари жаҳон ҳимоячиси бўлгани, Покистонда TikTok’нинг блоклангани, Беларуснинг «Шарқий шериклик» ташаббусидаги иштирокини тўхтатаётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Антониу Гутерриш БМТ раҳбари лавозимига қайта тасдиқланди
19 июн 2021, 10:40

Антониу Гутерриш БМТ раҳбари лавозимига қайта тасдиқланди

БМТ Бош ассамблеяси Антониу Гутерришни ташкилот раҳбари лавозимига иккинчи муддатга тасдиқлади. У «янги давр бошланишида» БМТда ўзгаришларга эришишга ваъда берди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
18 июн 2021, 22:18

Жаҳон янгиликлари дайжести

Калифорнияда иссиқ об-ҳаво туфайли фавқулодда ҳолат жорий этилгани, Aнтониу Гутерришнинг қайта БМТ бош котиби этиб тайинлангани, Эронда президент сайловларида овоз бериш жараёнининг бошлангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz» нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

БМТ Экотизимни қайта тиклаш ўнйиллигига старт берди
7 июн 2021, 15:55

БМТ Экотизимни қайта тиклаш ўнйиллигига старт берди

БМТ 2021−2030 йилларга мўлжалланган Экотизимни тиклаш ўнйиллиги бошланганлигини эълон қилди. Фавқулодда тиклаш талаб қилинадиган экотизимларга ўрмонлар, тоғлар, чучук сув ҳавзалари, океанлар ва бошқалар киради, дея хабар берди БМТ.

Жаҳон янгиликлари дайжести
28 май 2021, 21:22

Жаҳон янгиликлари дайжести

Германиянинг Намибиядаги геноцидни расман тан олгани, Россиянинг Беларус ҳудудини четлаб ўтаётган Европанинг самолётларига Москвага қўнишни рухсат бермаётгани, 34 мингдан зиёд гонконгликнинг Буюк Британияга кўчиб ўтишга мурожаат қилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

ХМТ келгуси беш йил ичида рекорд даражада иссиқ йил бўлишини тахмин қилмоқда
27 май 2021, 14:14

ХМТ келгуси беш йил ичида рекорд даражада иссиқ йил бўлишини тахмин қилмоқда

БМТ метеорологларининг тахмин қилишича, яқин беш йил ичида рекорд даражада иссиқ йил бўлиши кутилмоқда. Келгуси беш йилликнинг ҳар бир йилидаги ўртача ҳарорат саноатгача бўлган даврдаги ҳарорат қийматларидан камида бир даража юқори бўлади.

«Мобиллик — бу фақатгина автомобилларга хос хусусият эмас» — Хелена Фрейзер
24 май 2021, 12:10

«Мобиллик — бу фақатгина автомобилларга хос хусусият эмас» — Хелена Фрейзер

БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Хелена Фрейзер «Газета.uz»га Глобал йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳафталигининг мақсадлари ва пиёдалар автомобиллар оқими билан кесишадиган кўчаларда тезликни 30 км/соатгача пасайтиришнинг аҳамияти ҳақида гапириб берди.

БМТ Бош ассамблеяси Оролбўйи минтақаси бўйича махсус резолюция қабул қилди
19 май 2021, 08:49

БМТ Бош ассамблеяси Оролбўйи минтақаси бўйича махсус резолюция қабул қилди

БМТ Бош ассамблеяси Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисидаги махсус резолюцияни қабул қилди. Бу ташаббус билан Ўзбекистон президенти чиққан эди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг