«бмт» тегли мақолалар


Шавкат Мирзиёев мамлакатлар раҳбарларини «умумий манфаатлар йўлида жипслашиш»га чақирди
20 сентябрь 2023, 06:58

Шавкат Мирзиёев мамлакатлар раҳбарларини «умумий манфаатлар йўлида жипслашиш»га чақирди

Ўзбекистон президенти БМТ Бош ассамблеясида сўзлаган нутқида «ишонч инқирози» ва «халқаро ҳуқуқ меъёрларидан чекиниш» туфайли дунёда кескинлик ортиб бораётганини таъкидлади. У мамлакатларни «умумий манфаатларни мавжуд зиддиятлардан юқори қўйган ҳолда» жипслашишга чақирди.

Гулнора Каримованинг қайтарилган активлари Ўзбекистонда чақалоқлар ўлимини камайтиришга сарфланади
18 сентябрь 2023, 17:50

Гулнора Каримованинг қайтарилган активлари Ўзбекистонда чақалоқлар ўлимини камайтиришга сарфланади

Гулнора Каримованинг Швейцарияда мусодара қилинган активларини қайтариш учун тузилган Uzbekistan Vision 2030 жамғармаси БМТнинг янги лойиҳасини молиялаштириш учун 43,5 млн доллар ажратди. У Ўзбекистонда олдини олиш мумкин бўлган оналар ва чақалоқлар ўлимини камайтиришга қаратилган.

БМТ маблағ етишмаслиги сабабли Афғонистонга озиқ-овқат ёрдамини қисқартиради
6 сентябрь 2023, 23:57

БМТ маблағ етишмаслиги сабабли Афғонистонга озиқ-овқат ёрдамини қисқартиради

БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури «молиялаштиришдаги улкан тақчиллик» туфайли миллионлаб афғонларга ёрдамни қисқартиришга мажбур бўлмоқда. Ташкилот маълумотларига кўра, бугунги кунда мамлакатнинг 90 фоизгача аҳолисида озиқ-овқат тақчиллиги кузатилмоқда.

БМТ давлатларни болаларни иқлим ўзгариши таъсиридан ҳимоялашга чақирди
29 август 2023, 15:56

БМТ давлатларни болаларни иқлим ўзгариши таъсиридан ҳимоялашга чақирди

БМТнинг Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитаси аъзо давлатлар учун болаларнинг атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқларини таъминлашда нима қилишлари кераклиги ҳақидаги йўриқномани эълон қилди. Унда айтилишича, давлатлар ўз чегаралари ва ундан ташқарида ҳам атроф-муҳитга етган зарар учун жавобгар бўлиши мумкин.

«Толибон» ҳокимиятга келгач, юзлаб собиқ афғон расмийлари ва ҳарбийлари қатл этилди — БМТ
23 август 2023, 18:05

«Толибон» ҳокимиятга келгач, юзлаб собиқ афғон расмийлари ва ҳарбийлари қатл этилди — БМТ

БМТнинг Афғонистонга ёрдам миссияси «Толибон» ҳокимиятга келганидан бери ағдарилган афғон ҳукумати амалдорлари ва аскарларининг камида 218 та ҳолатда судсиз қатл этилганини қайд этди.

Ўзбекистоннинг БМТдаги янги вакили иш бошлади
23 август 2023, 14:41

Ўзбекистоннинг БМТдаги янги вакили иш бошлади

Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистоннинг БМТдаги янги доимий вакили Улуғбек Лапасов бош котиб Антониу Гутерришга ишонч ёрлиқларини топширди ва иш фаолиятини бошлади.

Улуғбек Лапасов Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили бўлди
4 август 2023, 17:16

Улуғбек Лапасов Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили бўлди

Улуғбек Лапасов Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили лавозимига тайинланди. У бунга қадар Женевадаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакил сифатида ишлаб келаётганди.

Уч давлат ёшларини бирлаштирган майдон: Андижонда IT оромгоҳ бўлиб ўтмоқда
22 июл 2023, 20:01

Уч давлат ёшларини бирлаштирган майдон: Андижонда IT оромгоҳ бўлиб ўтмоқда

Андижонда Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ёш IT мутахассислари учун «Digital Valley» оромгоҳи бўлиб ўтмоқда. 60 нафар йигит-қиз 5 кун давомида дастурлаш, график дизайн ва рақамли маркетинг бўйича маҳоратларини оширади, халқаро компаниялар вакиллари билан ўзаро фикр алмашади.

Ўзбекистон Шимолий Кореянинг космик ракета учирганидан хавотир билдирди
1 июн 2023, 09:18 1

Ўзбекистон Шимолий Кореянинг космик ракета учирганидан хавотир билдирди

Ўзбекистон ТИВ Шимолий Корея томонидан космик ракета учирилганидан хавотир билдирди. Вазирлик оммавий қирғин қуролларининг барча турларини синовдан ўтказишдан бош тортиш тарафдори эканини қайд этди.

Ўзбекистон БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасига 100 минг доллар ўтказади
15 май 2023, 11:02

Ўзбекистон БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасига 100 минг доллар ўтказади

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 75 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси фондига ихтиёрий бадал сифатида 100 минг доллар ўтказади.

Ўзбекистон БМТнинг Россия тажовузкорлиги қайд этилган резолюциясига овоз беришда бетараф қолди
1 май 2023, 15:42

Ўзбекистон БМТнинг Россия тажовузкорлиги қайд этилган резолюциясига овоз беришда бетараф қолди

БМТ Бош ассамблеясининг Европа кенгаши билан ҳамкорлиги тўғрисидаги резолюция 122 та овоз билан қабул қилинди, унда Россиянинг Украинага қарши тажовузкорлиги тилга олинган. Қозоғистон, Хитой ва Туркия резолюцияни қўллаб-қувватлади, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон бетараф қолди.

Саида Мирзиёева БМТда «Орол маданияти саммити» лойиҳасини тақдим этди
24 март 2023, 20:32

Саида Мирзиёева БМТда «Орол маданияти саммити» лойиҳасини тақдим этди

Президент Администрацияси шўъба мудири Саида Мирзиёева БМТнинг сув ресурслари бўйича конференциясида сўзга чиқиб, «Орол маданияти саммити» лойиҳасини тақдим этди. «Санъат, дизайн ва маданият Оролбўйидаги муаммолардан хабардорликни оширишда ҳал қилувчи роль ўйнаши мумкин», — деди у.

Ўзбекистонда яшовчи Афғонистон фуқаролари Сурхондарёда кўчат экишда иштирок этмоқда
17 март 2023, 16:47

Ўзбекистонда яшовчи Афғонистон фуқаролари Сурхондарёда кўчат экишда иштирок этмоқда

Табиат ресурслар вазирлиги ва БМТ агентликларининг Сурхондарёда ўрмон барпо этиш лойиҳасида 200 га яқин ўзбекистонлик ва 413 нафар афғонистонлик иштирок этди. Лойиҳа доирасида Термиз шаҳри ва вилоятнинг тўртта туманидаги ташкил этилган 100 гектар яшил ҳудуд ва истироҳат боғларига кўчатлар экилди.

Шавкат Мирзиёев БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарини қабул қилди
15 март 2023, 17:29

Шавкат Мирзиёев БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарини қабул қилди

Президент 15 март куни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолькер Турк билан учрашди.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Ўзбекистонга келади
7 март 2023, 12:02

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Ўзбекистонга келади

Келаси ҳафта Ўзбекистонга БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолькер Тюрк ташриф буюради. Унинг қатор давлат органлари раҳбарлари, фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашув ўтказиши кутилмоқда.

«Қўшилмаслик ҳаракатининг БМТ Хавфсизлик кенгашида доимий ўрни бўлиши керак» — Шавкат Мирзиёев
2 март 2023, 15:45

«Қўшилмаслик ҳаракатининг БМТ Хавфсизлик кенгашида доимий ўрни бўлиши керак» — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қўшилмаслик ҳаракати саммитидаги нутқида ташкилот аъзоларининг БМТ Хавфсизлик кенгашида доимий ўрни бўлиши кераклиги ҳақида гапирди.

Ўзбекистон Россия қўшинларини Украинадан олиб чиқиш бўйича БМТ резолюциясига овоз беришда бетараф қолди
24 феврал 2023, 09:39

Ўзбекистон Россия қўшинларини Украинадан олиб чиқиш бўйича БМТ резолюциясига овоз беришда бетараф қолди

БМТ Бош ассамблеяси Украинада имкон қадар тезроқ тинчликка эришиш, жумладан, Россия қўшинларини бу ҳудуддан зудлик билан олиб чиқиб кетиш зарурлиги тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди. Ўзбекистон овоз беришда 32 та давлат орасида бетараф қолди.

Шавкат Мирзиёев БМТ вакили Наталья Германни қабул қилди
14 феврал 2023, 18:13

Шавкат Мирзиёев БМТ вакили Наталья Германни қабул қилди

Ўзбекистон президенти БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича Минтақавий маркази раҳбари лавозимидаги миссиясини якунлаётган Наталья Германни қабул қилди.

БМТ Термиздан Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатди
8 феврал 2023, 12:01

БМТ Термиздан Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатди

БМТнинг Қочқинлар бўйича агентлиги ва Қочқинлар бўйича олий комиссарлиги Термиз шаҳридаги транспорт-логистика хаби орқали Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатди. Совуқда ҳимояга муҳтож афғон халқи учун 12 та юк машинасида 48 мингдан ортиқ кўрпа жўнатилди.

Сурхондарёда 46 нафар афғонистонлик ҳайдовчиликка ўқитилди
30 январ 2023, 17:19

Сурхондарёда 46 нафар афғонистонлик ҳайдовчиликка ўқитилди

Термизда 46 нафар Афғонистон фуқароси Европа Иттифоқи ва БМТ Тараққиёт дастурининг қўшма лойиҳаси бўйича ҳайдовчиликка ўқитилди. Шунингдек, яна 35 нафари тикувчиликка тайёрланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг