Эстония президенти БМТда аёллар ва болалар ҳуқуқлари жаҳон ҳимоячиси бўлди

Эстония президенти Керсти Кальюлайд 28 июнь куни БМТ бош котиби Aнтониу Гутерриш билан АҚШда учрашди. Учрашувдан сўнг БМТ бош котиби Кальюлайд яқин икки йил давомида «аёллар ва болалар ҳуқуқларининг жаҳон ҳимоячиси» бўлишини эълон қилди. «БМТ бош котиби Эстония президенти Керсти Кальюлайдни ҳар бир аёлнинг, ҳар бир боланинг жаҳон ҳимоячиси этиб тайинлади. Ушбу илк тайинлаш бутун дунё бўйлаб аёллар, болалар ва ўсмирлар саломатлиги бўйича глобал стратегия тўғрисида хабардорликни оширишга қаратилган», дейилади баёнотда.

Шунингдек:

  • Эстонияда 1 июль кунидан бошлаб коронавирус билан касалланганлар сонининг камайиши туфайли соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда вазият бекор қилинади. Касалхоналар нормал фаолиятга қайтишлари мумкин бўлади.
  • Эстонияда иссиқлик туфайли 100 мингга яқин коронавирус вакциналари ва турли тиббий препаратлар, жумладан, бошқа мамлакатларга мўлжалланган бўлган AstraZeneca вакцинасининг 68 минг дозаси яроқсиз ҳолга келган.

Беларус Европа Иттифоқининг «Шарқий шериклик» ташаббусидаги иштирокини тўхтатмоқда

Шунингдек, мамлакат Европа Иттифоқининг реадмиссия (қайта қабул қилиш) тўғрисидаги битимини тўхтатиб туриш тартибини амалга оширишни бошлайди. Беларус ТИВнинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи томонидан мамлакатга нисбатан «мисли кўрилмаган чеклов чоралари қўлланилиши» муносабати билан, Европа Иттифоқининг республикадаги делегацияси раҳбари Дирк Шубель ТИВга чақирилган. «Дипломатга Беларус миллий хавфсизлигига таҳдид солувчи ва унинг иқтисодиётига ва фуқароларига бевосита зарар етказадиган ҳаракатларга мажбурий жавоб бериш доирасидаги аниқ қадамлар тўғрисида маълумот берилди. Беларус Республикаси Европа Иттифоқининг „Шарқий шериклик“ ташаббусидаги иштирокини тўхтатмоқда», дейилади баёнотда. — Беларус ТИВ.

Европа Иттифоқи ушбу қарордан афсусдалигини маълум қилди. «Европа Иттифоқи [Беларус президенти Aлександр] Лукашенко режимининг „Шарқий шериклик“ ташаббусидаги иштирокини тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги қароридан афсусда. Ушбу дастур Европа Иттифоқи ва шерик давлатлар ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга, хусусан, ушбу мамлакатлар фуқароларига аниқ фойда келтиришга қаратилган», — деди Европа Иттифоқининг ташқи хизмати вакили Набила Массрали.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа Иттифоқи Беларусга қарши тўртинчи санкциялар тўпламини жорий этган эди.

Реадмиссия — давлатнинг ўз ҳудудига бошқа давлатдан депортация қилиниши керак бўлган ўз фуқароларини (шунингдек, баъзи ҳолларда илгари шу давлатда бўлган ёки яшаган чет элликларни) қабул қилишга розилиги.


Покистон TikTok’ни блоклади

Синд Олий суди Хитойнинг TikTok иловасини «одобсиз контент, исломга ҳурматсизлик ва ЛГБТ тарғиботи» учун блоклади. Бу сўнгги икки йил ичидаги учинчи тақиқ ва у 8 июлга қадар амал қилади. Ушбу санада Синд судининг навбатдаги мажлиси режалаштирилган бўлиб, унда Покистон телекоммуникация бошқармаси ва TikTok айбланувчи сифатида қатнашадилар. Шу муносабат билан, бир гуруҳ покистонлик адвокатлар суддан илова ишлатилганлиги сабабли жиноятчилик ва гиёҳванд моддалар кўпайганлигини таъкидлаб, TikTok’га тақиқ қўйишни талаб қилишди. Ушбу талаб Лаҳор аҳолисининг TikTok таълим муассасаларининг маданиятига зарар етказиши ва баъзи фойдаланувчиларнинг ўз жонига қасд қилишига олиб келиши ҳақидаги баёнотлари билан қўллаб-қувватланди. — ТАСС.


Жанубий Aфрика собиқ президенти судга ҳурматсизлик қилгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Жанубий Aфрика Конституциявий суди собиқ президент Жейкоб Зумани судга ҳурматсизлик қилгани учун 15 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилди. У президент бўлган пайтида коррупция иши бўйича суд томонидан берилган чақирувни эътиборсиз қолдирган. Зумага ўз ихтиёри билан полицияга келиши учун беш кун мухлат берилди. Aгар бу амалга ошмаса, уни ҳибсга олиш тўғрисида ордер берилади.

Жейкоб Зума Жанубий Aфрикани 2009 йилдан 2018 йил февралигача, коррупция можаролари қаторида истеъфога чиққунига қадар бошқарган. У порахўрлик, фирибгарлик ва имтиёзли режимдаги бир нечта ҳолатларда айбланган. — BBC News.


AҚШнинг электрон сигарет ишлаб чиқарувчиси ўсмирлар ўртасидаги рекламаси ортидан 40 млн доллар тўлайди

Электрон сигарет ишлаб чиқарувчи Juul компанияси ўз маҳсулотларини ўсмирларга реклама қилишда айблаган бўлиб, Шимолий Каролина штатига 40 млн доллар тўлашга мажбурланди. Ушбу маблағлар болалар ўртасида электрон сигаретдан фойдаланишга қарши курашишга йўналтирилади. Juul вояга етмаганларга мўлжалланган барча маркетинг стратегиялари ва материалларидан воз кечиши керак бўлади. Шунингдек, электрон сигарет ишлаб чиқарувчисига блоггерлар билан ҳамкорлик қилиш, мактаблар яқинида акциялар ўтказиш, турли маданий ва спорт тадбирларига ҳомийлик қилиш тақиқланади. — ТАСС.


Шунигдек:

  • Қирғизистон президенти Садир Жапаров Давлат аппарати ҳажмини қисқартириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ижро этувчи ҳокимият ва бошқарувнинг давлат органлари тузилмасининг оптималлаштирилиши, такрорланадиган ва кераксиз функцияларнинг йўқ қилиниши, шунингдек, давлат аппаратини сақлаш учун бюджет маблағларининг тежалишига олиб келади.