Калифорнияда иссиқ об-ҳаво туфайли фавқулодда ҳолат жорий этилди

АҚШнинг Калифорния штати губернатори Гэвин Ньюсом баъзи ҳудудларда ҳаво ҳарорати деярли 48 даражага (Целсий бўйича) кўтарилгани туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилди. Таъкидланишича, аҳолининг кондиционерлардан фаол фойдаланиши туфайли давлатнинг энергия тизимига ортиқча юк тушиши хавфи мавжуд, бу эса тизимнинг ўчиб қолишига олиб келиши мумкин. Губернатор штат аҳолисини энергияни тежашга, хусусан, бир неча кун кир ювиш ва идиш ювиш машиналарини ишлатмасликка чақирди. Ньюсом, шунингдек, бензин ва дизель генераторлари каби захира қувват манбаларидан фойдаланиш билан боғлиқ баъзи атроф-муҳит чекловларини юмшатишга рухсат берди.

Ўтган йили ёзда аномал иссиқ об-ҳаво кузатилган пайтда Лос-Aнжелесда ҳаво ҳарорати 49,4 даражага етган эди. Ўшанда штатда электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлган. Маълумотларга кўра, 200 мингдан ортиқ калифорниялик 20 йил ичида илк бор бир неча кун давомида электрсиз қолган эди. — ТАСС.

Шунингдек: АҚШ президенти Жо Байден «Қулчиликни бекор қилиш миллий куни» тўғрисидаги қонунни имзолади, 19 июнь эса расмий равишда федерал байрам деб эълон қилинди. 16 июнь куни AҚШ Конгрессининг Вакиллар Палатаси кўпчилик овоз билан ушбу ҳужжатни қабул қилиб, имзолаш учун президентга юборган эди.

Фото: Жо Байден ҳужжатни имзолаганидан сўнг. EPA/Vostock-photo

АҚШда қулларни озод қилиш тўғрисида Aвраам Линкольн (АҚШ 16-чи президенти) томонидан 1865 йил 19 июнда эълон қилинган.


Испанияда ниқоб тақиш режими бекор қилинади

Испанияда 26 июндан бошлаб COVID-19 пандемияси туфайли жорий қилинган ниқоб тақиш режими бекор қилинади. «Бу сўнги ҳафта. Яқинда юзларимиз ва кўчаларимиз аввалги қиёфасига қайтади», — деди бош вазир Педро Санчес. Санчеснинг таъкидлашича, мазкур ҳолат Вазирлар Кенгашининг навбатдаги йиғилишида, 24 июнь куни тасдиқланади. — Интерфакс.

Аввалроқ Франция ва Исроилда ниқоб тақиш режими бекор қилингани ҳақида хабар берган эдик.


Молдовада 2025 йилгача Руминия билан бирлашиш режаси тақдим этилди

«Руминларни бирлаштириш учун альянс» номли Молдова партияси Руминия билан бирлашиш режасини тақдим этди. Ҳужжатда Молдовани Руминия билан бирлаштиришга 2025 йилгача эришиш мумкинлиги белгилаб қўйилган. Ушбу партия 11 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан олдин парламент сайловларида иштирок этади. Партияда бирлашиш «Молдова ҳудудидаги турмуш даражасини тезда Руминиядаги турмуш даражасига яқинлаштиради», деб ҳисоблашмоқда. Сиёсатчиларнинг сўзларига кўра, 30 йиллик мустақиллик даврида Молдова Республикаси ўз аҳолисининг фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлай олмаган.

Бундан аввал «Молдова Ватанпарварлари» сиёсий партияси мамлакатнинг Россия Федерацияси таркибига қўшилиши масаласида референдум ўтказиш ташаббуси билан чиққан эди.


2020 йилда қочқинлар сони 4 фоизга ошган — БМТ

БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссари бошқармаси ҳисоботига кўра, дунёда уруш ва зўравонликдан қочганлар сони 2020 йил давомида 4 фоизга ўсиб, деярли 82,4 млн кишига етди. 2019 йил охирида ушбу кўрсаткич 79,5 млнни ташкил этган.

48 млн киши ўз мамлакатида уйсиз қолган. Йил давомида уларнинг сони 2,3 млнга ошди, бунга, биринчи навбатда, Эфиопия, Судан, Саҳел, Мозамбик, Яман, Aфғонистон ва Колумбия мамлакатлардаги инқирозлар сабаб бўлган. Ҳисоботда таъкидланишича, уйларини тарк этишга мажбур бўлган одамлар орасида 42 фоизи вояга етмаганлар. 2018 йилдан 2020 йилгача 1 млнга яқин бола қочоқлиқ пайтида тўғилган. Шунингдек, ўтган йил давомида 3,4 млн қочқин ўз уйларига қайтган, яна 33,8 минг қочқин бошқа мамлакатларнинг фуқаролигини олган. — ТАСС.


Эронда президент сайловларида овоз бериш жараёни бошланди

Эронда президент сайловларида овоз бериш маҳаллий вақт билан 07:00 да бошланди. Сайлов куни республика ҳудудида 66,8 мингга яқин сайлов участкалари очилди. Эрон фуқаролари дунёнинг яна 133 давлатида 234 сайлов участкаларида ҳам овоз беришлари мумкин. Сайловчиларнинг умумий сони 52,31 млн киши.

Номзодлар орасида қарорларнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича Кенгаш котиби Моҳсен Резаи, Олий суд раиси Эбраҳим Раиси, парламент раиси ўринбосари Aмир Хуссейн Казизода Хошимий ва марказий банкнинг собиқ раҳбари Aбдолнасер Ҳеммати бор. Эроннинг амалдаги президенти Ҳасан Руҳоний ўз номзодини илгари сура олмайди, чунки у кетма-кет икки муддат бу лавозимни эгаллаб келган. — ТАСС.


Aнтониу Гутерриш БМТ бош котиби этиб тайинланди

БМТ Бош ассамблеяси Aнтониу Гутерришни иккинчи муддатга жаҳон ташкилотининг бош котиби этиб тайинлади. Гутерреш БМТ Бош котиби лавозимига ягона номзод бўлган. Бош котиблик ваколати беш йиллик муддатга белгиланган. — ТАСС.