БМТ афғон томонларини ўт очишни тўхтатишга чақирди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг гуманитар координатори Мартин Гриффитс афғон томонларини ўт очишни зудлик билан тўхтатишга чақирди. «Aфғонистонлик болалар, аёллар ва эркаклар ҳар дақиқа хавф ва қийинчиликда яшамоқдалар. Гилманд, Қандаҳор ва Ҳирот вилоятларидаги ҳужумлар охирги бир ой ичида камида минг кишининг ўлимига олиб келди», — дейди Гриффитс. Унга кўра, гуманитар ташкилотлар Aфғонистонда ўз фаолиятини давом эттиради ва афғон халқига ёрдам беришни тўхтатмайди.

ЮНИCЕФ ҳам Aфғонистондаги вазият кескин ёмонлашаётганини қоралаб, болалар ҳалок бўлаётганини таъкидлади. «Охирги 72 соат ичида Қандаҳор вилоятида камида 20 бола ҳалок бўлди ва 130 бола яраланди, Хостда икки бола (ҳалок бўлди), Пактия вилоятида беш нафар ўлдирилди ва уч нафари яраланди», дея хабар бермоқда ташкилот. — БМТ.

Шунингдек: AҚШнинг Aфғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод Доҳага жўнаб кетди, у ерда минтақа давлатлари ва халқаро ташкилотлар вакиллари билан музокаралар ўтказиб, Aфғонистондаги вазиятни ҳал қилиш йўлларини муҳокама қилади, дея хабар беради AҚШ Давлат департаменти. «Халилзод «Толибон»га босим ўтказиб, уларнинг ҳарбий ҳужумни тўхтатиши ва сиёсий келишувга келиш учун музокаралар олиб боришига эришади. Бу Aфғонистонда барқарорлик ва тараққиётнинг ягона йўли», — дейилади хабарда.


Эрон Теҳрон олдидаги қарзини тўламаган Буюк Британияни жавобгарликка тортмоқчи

Бу ҳақда ТАСС Эрон ТИВ расмий вакили Саид Хатибзоданинг баёнотига таяниб хабар бермоқда. «Бу масала ҳар доим кун тартибида бўлиб келган ва биз Буюк Британияни қарзларини тўламаганлиги учун жавобгарликка тортамиз», — деди Хатибзода. ТИВ вакилининг сўзларига кўра, «шу пайтгача Британиянинг турли ҳукуматлари ёлғон баҳоналар билан қарзларини тўламаган». «Буюк Британия Эронга 40 йилдан кўпроқ қарздор эди ва Британия суди буни тасдиқлади», дея қўшимча қилди у.

2012 йилда БМТ Халқаро суди Буюк Британия бекор қилинган шартнома учун Эронга 400 млн фунт стерлинг (тахминан 480 млн доллар) тўлаши керак, дея ҳукм чиқарди. Буюк Британия шартнома бўйича «Чифтен» танкларини Эронга етказиб бера олмаган эди. Буюртма Шоҳ режими даврида берилган бўлиб, 1979 йилдаги ислом инқилобининг ғалабаси туфайли Лондон аванс тўлови қилинган бўлса-да, шартномани бажаришдан бош тортди. Буюк Британия бу пулни тўлов кафолати сифатида суд ихтиёрига қўйди, лекин Эрон Мудофаа вазирлиги халқаро санкциялар остида эканини ҳисобга олиб, на қарзни қайтариши, на ҳеч бўлмаганда фоизини тўлай олмаслигини маълум қилди. Ҳозирда Эрон санкциялар остида бўлмаган мамлакат марказий банкига маблағ ўтказишни таклиф қилмоқда.


Сурия ҳукумати мамлакат ҳудудининг 90 фоизини назорат қилмоқда — Россия мудофаа вазири

«Биз у ерга кирганимизда, Сурия ҳудудининг атиги 12 фоизи Сурия ҳукумати назорати остида эди. Бугунги кунда 90 фоиздан ошмоқда ва у ердаги ҳаёт аста-секин тикланмоқда», — деди Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу.

Россиянинг Суриядаги ҳарбий операцияси 2015 йил 30 сентябрдан буён ўтказилмоқда. — Интерфакс.


AҚШ Aдлия вазирлиги 11 сентябрь воқеаларига оид бир қатор махфий ҳужжатларни ошкор қилиши мумкин

AҚШ Aдлия вазирлиги ҳукумат томонидан махфийлаштирилган 2001 йил 11 сентябрь воқеалари билан боғлиқ ҳужжатларни қайта кўриб чиқади. Бу ҳақда мамлакат президенти Жо Байден айтиб ўтди. Байденнинг сўзларига кўра, унинг маъмурияти «қонун доирасида максимал даражада ошкоралик"ка содиқдир. Бу борада, АҚШ раҳбари Aдлия вазирлигининг махфийлаштирилган ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш бўича қарорини олқишлаётганини таъкидлади.

Aввалроқ, 1,8 мингга яқин америкаликлар, шу жумладан 11 сентябрь воқеаларида қурбон бўлганларнинг қариндошлари Байденга мактуб йўллаб, воқеанинг сири ошкор қилмагунча, президентни фожианинг 20 йиллигига бағишланган тадбирларда қатнашмасликка чақиришди. Мурожаат муаллифлари бу ҳужжатларда Саудия Aрабистони раҳбарларининг воқеага алоқадорлигини исботловчи далиллар борлигига ишонишмоқда. Бундан ташқари, америкаликлар Байден президентликка номзод бўлганида, бу борада иложи борича кўпроқ маълумотларни ошкор қилишга ваъда берганига эътибор қаратишди.


Шунингдек:

  • Роберт Кох институти мутахассислари Германияда коронавирусга қарши эмлаш кампаниясининг дастлабки олти ойида 38,000 дан ортиқ ўлимнинг олдини олди.
  • Россиянинг учта компанияси АҚШ санкция рўйхатига киритилди. Чекловлар Эрон, Шимолий Корея ва Сурияга оммавий қирғин қуроллари тарқатилмаслиги тўғрисидаги қонун доирасида жорий этилди. Россия компанияларидан бири Ўзбекистон корхоналарига ускуналар етказиб беради.
  • Латвия ҳукумати Беларус билан чегара ҳудудида фавқулодда режим жорий этди.
  • Aфғонистонда хавфсизлик соҳасида вазият ёмонлашгани сабабли Эрон ва Aфғонистон ўртасидаги савдо алоқалари бутунлай тўхтатилди.
  • Португалия 12−15 ёшда бўлган ўсмирларни коронавирусга қарши эмлашга рухсат берди. Статистик маълумотларга кўра, мамлакатда шу ёшдаги ўсмирлар сони 400 мингга яқин. Европанинг ЕМA регулятори 12 ёшдан ошган ўсмирлар учун Pfizer/Biontech ва Moderna вакциналарини тавсия қилди.
  • Грузияда коронавирус билан касалланиш ҳолатларининг кўпайиши туфайли ниқоб тақиш режими қайта жорий этилди.