«бмт» тегли мақолалар


Антониу Гутерриш ва Владимир Путин нималарни муҳокама қилди?
27 апрель 2022, 12:28

Антониу Гутерриш ва Владимир Путин нималарни муҳокама қилди?

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Москвада Россия президенти ва ташқи ишлар вазири билан музокаралар ўтказди. Учрашувлар якунига кўра, БМТ Россиянинг Мариуполдан тинч аҳолини эвакуация қилишда БМТ ва Қизил Хоч ташкилотининг иштирокига «принципиал» розилигини билдирди. Пайшанба куни Гутерриш Киевда Украина президенти билан учрашади.

Ўзбекистон БМТ комиссияси аъзоси этиб сайланди
14 апрель 2022, 12:03

Ўзбекистон БМТ комиссияси аъзоси этиб сайланди

Ўзбекистон БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгашининг Ривожланиш мақсадларида фан ва технологиялар масалалари бўйича комиссияси аъзоси этиб сайланди. Комиссия долзарб илмий, техник, инновацион ва муҳандислик масалалари бўйича малакали маслаҳат ёрдамини кўрсатиш учун ташкил этилган.

Нега Ўзбекистон Россияни Инсон ҳуқуқлари кенгашидан чиқариш бўйича қарорга қарши овоз берди?
8 апрель 2022, 15:09

Нега Ўзбекистон Россияни Инсон ҳуқуқлари кенгашидан чиқариш бўйича қарорга қарши овоз берди?

Ўзбекистон Россиянинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидаги аъзолигини тўхтатиб туриш бўйича резолюцияга қарши овоз берди. Мамлакатнинг БМТдаги доимий вакили Бахтиёр Ибрагимов бундай қарорлар «гумонланаётган инсон ҳуқуқлари бузилишининг пухта тергови натижасига» асосланган бўлиши кераклигини таъкидлади. Қозоғистон ва Қирғизистон делегациялари вакиллари ҳам шунга ўхшаш баёнотлар билан чиқишди. CNN Россия ташкилот аъзо-давлатларига резолюцияга овоз бериш «оқибатлари» ҳақида огоҳлантириб, нота жўнатганлигини таъкидлади.

Украинада 1276 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди — БМТ
2 апрель 2022, 14:43

Украинада 1276 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди — БМТ

24 февралдан 1 апрелга қадар Украинадаги уруш оқибатида 1276 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, яна 1981 киши яраланди. Бу БМТ томонидан тасдиқланган рақамлар, асл ҳолат бунданда кўпроқ бўлиши мумкин. Украина бош прокурори жума куни соат 8:00 ҳолатига жами 153 нафар бола ҳалок бўлгани ва 245 нафар бола жароҳат олганини қайд этди.

Афғонистонда 6-синфдан юқори ўқувчи қизларнинг мактабга қайтишига рухсат берилмади
24 март 2022, 18:05

Афғонистонда 6-синфдан юқори ўқувчи қизларнинг мактабга қайтишига рухсат берилмади

Афғонистондаги мактаблар 23 март куни барча ўқувчилар — ҳам ўғил, ҳам қиз болалар учун очилиши керак эди, бироқ ўқиш бошланган куни 6-синфдан катта ўқувчи қизларларга дарсга киришга рухсат берилмади ёки дарс бошланганидан бир неча соат ўтиб кетиш буйруғи берилди. «Де-факто ҳокимиятнинг лаёқатсизлиги, уларнинг бир неча бор ваъда беришига қарамасдан, 6-синфдан каттароқ қизлар учун мактаблар қайта очилмаслиги чуқур умидсизликка туширди. Бу Афғонистонга жиддий зарар етказади», — деди БМТ Бош котиби.

«Бу бемаъни урушни тўхтатиш вақти келди» — БМТ раҳбари
23 март 2022, 15:55

«Бу бемаъни урушни тўхтатиш вақти келди» — БМТ раҳбари

БМТ бош секретари Антониу Гутерриш Россия Украинада олиб бораётган ва оқибатлари бутун дунёда сезилаётган «бемаъни урушни» тўхтатишга чақирди. «Украина халқи ҳозир ҳақиқий дўззахда яшаяпти», маҳсулотлар, энерготашувчилар ва ўғитларга нархларнинг ошиши эса «катта миқёсдаги озиқ-овқат дефицити ва очликка олиб келиши мумкин», дея огоҳлантирди у.

БМТ Украинада 925 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлганини тасдиқлади
22 март 2022, 10:14

БМТ Украинада 925 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлганини тасдиқлади

24 февралдан 20 мартгача Украинадаги урушда 925 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, 1496 нафари яраланди. Бу БМТ тасдиқлаган рақамлар, бироқ ҳақиқий рақам бундан ҳам юқори. 10 млн украиналиклар ёки бутун мамлакат аҳолисининг тўртдан бири уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Уларнинг 3,5 млнга яқини мамлакатдан чиқиб кетган.

Украинада уруш бошидан бери 364 нафар тинч аҳолининг ҳалок бўлгани тасдиқланди — БМТ
7 март 2022, 16:12

Украинада уруш бошидан бери 364 нафар тинч аҳолининг ҳалок бўлгани тасдиқланди — БМТ

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармасининг маълумотларига кўра, Россиянинг Украинага ҳарбий ҳужуми бошланганидан бери 364 нафар тинч аҳоли, шу жумладан 25 нафар боланинг ҳалок бўлгани тасдиқланди. Сўнгги кунларда Харьков, Винница ва Николаев шаҳарлари ҳужум оқибатида зарар кўрди.

10 кун ичида Украинани 1,5 млн қочқин тарк этди — БМТ
7 март 2022, 10:51

10 кун ичида Украинани 1,5 млн қочқин тарк этди — БМТ

Россиянинг Украинадаги 10 кунлик ҳарбий ҳаракатлари давомида мамлакатни 1,5 млн қочқин тарк этди. БМТнинг Қочқинлар бўйича олий комиссари бу иккинчи Жаҳон урушидан бери Европада энг тез ўсаётган миграция инқирози эканлигини маълум қилди.

Украинадаги ҳарбий ҳаракатларда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни ўрганиш учун халқаро комиссия тузилди
4 март 2022, 20:06

Украинадаги ҳарбий ҳаракатларда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни ўрганиш учун халқаро комиссия тузилди

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Украинадаги ҳарбий ҳаракатларда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни текшириш учун мустақил халқаро комиссия тузишга қарор қилди. Ушбу қарорни 32 давлат ёқлади, Россия ҳамда Эритрея қарши, 13 давлат эса бетараф бўлиб овоз берди.

БМТнинг Ўзбекистондаги янги доимий координатори иш бошлади
25 феврал 2022, 17:34

БМТнинг Ўзбекистондаги янги доимий координатори иш бошлади

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори лавозимига тайинланган Роли Астханани қабул қилди.

БМТ шошилинч йиғилишида Россиянинг Украинага босқини дунё ҳамжамияти томонидан кескин қораланди
24 феврал 2022, 12:59

БМТ шошилинч йиғилишида Россиянинг Украинага босқини дунё ҳамжамияти томонидан кескин қораланди

БМТ Украинадаги вазият фонида шошилинч йиғилиш чақирди. Ташкилотга аъзо мамлакатларнинг доимий вакиллари томонидан «Россия томонидан бўлаётган тажовуз тўхтатилиши керак» деган баёнотлар янгради. Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя эса ўз чиқишида Ғарб мамлакатлари томонидан Россия агрессия ҳақида билдирилган фикрларни рад этди. Небензянинг сўзларига кўра, Россия агрессияси Украина халқига эмас, Киевда ҳукуматни қўлга олган хунтага қарши қаратилган.

БМТ бош котиби Владимир Путинга мурожаат қилиб, Россия қўшинларини Украина чегарасидан олиб кетишни сўради
24 феврал 2022, 10:21 1

БМТ бош котиби Владимир Путинга мурожаат қилиб, Россия қўшинларини Украина чегарасидан олиб кетишни сўради

24 февралга ўтар кечаси БМТ хавфсизлик кенгаши Украина атрофидаги можароларга бағишланган йиғилишни чақирди. БМТ бош котиби ўз чиқишида Россия президенти Владимир Путинни Украинага бостириб киришни тўхтатишни, «тинчликка имкон беришини» сўраган ва тинчлик ўрнатишга чақирган.

БМТ Низоми тамойилларини танлаб қўллаш мумкин эмас — БМТ бош котиби
23 феврал 2022, 14:08

БМТ Низоми тамойилларини танлаб қўллаш мумкин эмас — БМТ бош котиби

«Бир давлат қўшинлари бошқа давлат ҳудудига унинг розилигисиз кирса, уларни тинчликпарварлар деб ҳисоблаб бўлмайди», — деди БМТ бош котиби Украина шарқидаги воқеалар ҳақида. У Россия томонидан кўрилаётган бир томонлама чораларни БМТ Низоми тамойилларига зид деб атади.

Жаҳон янгиликлари дайжести
14 январ 2022, 22:23

Жаҳон янгиликлари дайжести

Россия ва Хитой ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмининг 2021 йилда 146,8 млрд долларгача ўсгани, Европарламентнинг Украина бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказиши, Япония собиқ бош вазири Тосики Кайфунинг вафот этгани, БМТнинг 11 миллиондан ортиқ афғон хотин-қизлари инсонпарварлик ёрдамига муҳтож эканини билдиргани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Тошкентда БМТ Аёллар қўмитасининг ваколатхонаси очилиши мумкин
30 ноябр 2021, 18:12

Тошкентда БМТ Аёллар қўмитасининг ваколатхонаси очилиши мумкин

Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева БМТ Аёллар қўмитасининг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Алия Ал-Ёсир билан учрашди. Унда Тошкентда БМТ Аёллар қўмитасининг ваколатхонаси очиш таклифи илгари сурилди.

Ўзбекистоннинг Женевадаги вакили БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича раиси ўринбосари этиб сайланди
21 ноябр 2021, 21:14

Ўзбекистоннинг Женевадаги вакили БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича раиси ўринбосари этиб сайланди

Ўзбекистоннинг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Улуғбек Лапасов 2022 йил учун БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши раисининг ўринбосари лавозимига сайланди. Номзодни Осиё-Тинч океани минтақавий гуруҳига аъзо давлатлар бир овоздан маъқуллаган.

«Биз — дунёга, дунё — бизга очиқ бўлиши керак» — Шавкат Мирзиёев
6 ноябр 2021, 15:21

«Биз — дунёга, дунё — бизга очиқ бўлиши керак» — Шавкат Мирзиёев

Президент келгуси беш йилда тинчлик ва хавфсизлик масалалари ҳамда халқаро ҳамкорлар билан алоқалар янада мустаҳкамланишиги маълум қилди. «Биз — дунёга, дунё — бизга очиқ бўлиши керак. Бугунги ҳаёт, бугунги тараққиётнинг талаби ҳам аслида шу», — деди у.

Сўнгги 14 йил ичида дунё бўйлаб 1200 дан ортиқ журналист ўлдирилган
3 ноябр 2021, 10:03

Сўнгги 14 йил ичида дунё бўйлаб 1200 дан ортиқ журналист ўлдирилган

2006 йилдан 2020 йилгача бўлган даврда дунё бўйлаб 1200 дан ортиқ журналист ўлдирилган. Бу қотилликларнинг ҳар 10 тасидан деярли 9 таси судда очилмаган. Ташкилот сўровида иштирок этган журналист аёлларнинг 73 фоизи ўз иши билан боғлиқ ҳолда интернет орқали таҳдид, қўрқитиш ва таъқибга учраб келаётганини айтган.

Уч кунда Термизга Афғонистон учун 100 тонна гуманитар юк олиб келинди
18 октябр 2021, 11:03

Уч кунда Термизга Афғонистон учун 100 тонна гуманитар юк олиб келинди

БМТ Қочқинлар масалалари бўйича бошқармаси томонидан уч кунда Термиз халқаро аэропортига Афғонистон учун 100 тонна гуманитар юк олиб келинди. Юклар Афғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳрига «Термиз — Ҳайратон» чегара пункти орқали етказилади. Унга қадар эса Termez Cargo Centre логистика марказида сақланади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг